Олий таълимнинг
Даромад самараси ва алмаштириш самараси
Download 5.27 Mb.
|
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.10-расм. «Даромад-истеъмол» чизиғи.
5. 3 Даромад самараси ва алмаштириш самараси.
Даромад-истеъмол чизиғи. Даромаднинг ўзгариши бюджет чизиғини ўзига параллел равишда силжишига олиб келади, нима учун деганда, нархлар нисбати ўзгармайди. Даромад ошганда, бюджет чизиғи ўнгга-юқорига силжийди, камайганда пастга-чапга силжийди. Худди шундай силжишлар неъматлар нархи бир хил ўзгарганда ҳам содир бўлади. Нархларнинг пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи ўнгга-юқорига силжийди. Худди шундай нархларнинг ўсиши, реал даромадни камайтиради - бюджет чизиғи пастга-чапга силжийди. Реал даромаднинг ўсиши натижасида бюджет чизиғи ҳолатларга кетма-кет силжийди (5.10-расм). Даромадларнинг ўзгаришига мос равишда истеъмолчининг янги ҳолатдаги мувозанат нуқталари ўрнатилади: . Ушбу мувозанат нуқталарини туташтирувчи чизиқни америкалик олим Дж.Хикс «даромад-истеъмол» чизиғи деб атади ва бу чизиқ илмий адабиётларда «турмуш даражаси» чизиғи деб ҳам аталади. 5.10-расм. «Даромад-истеъмол» чизиғи. Агар «даромад-истеъмол» чизиғи координата бошидан бурчак остидаги тўғри чизиқдан иборат бўлса, даромаднинг ўсиши, истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлари бир хил пропорцияда ўсади. Агар истеъмолчи неъматларни ҳар хил пропорцияда харид қилса, чизиғининг ётиқлиги ўзгаради. 5.10-расмда товарлар сотиб олиш бошида тез суръатда ўсади, кейинчалик товарни сотиб олиш, товарга нисбатан ошиб боради. Немис олими Эрнст Энгель (1821-1896) биринчи бўлиб даромад ўзгаришининг истеъмол таркибига таъсирини тадқиқ қилган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар, Энгель эгри чизиқлари дейилади (5.11-расм). Горизонтал ўқ бўйича истеъмолчи даромади ордината ўқи бўйича - сотиб олинадиган товарлар миқдори белгиланган. Истеъмолчи эҳтиёжи биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўйинади ( - озиқ-овқат маҳсулотлари), кейин стандарт сифатли саноат маҳсулотлари билан ва ниҳоят, олий сифатли товарлар ва хизматлар билан. Булардан ташқари, олий сифатли товарлар ва хизматларга ўтганда ҳам, стандарт сифатли саноат маҳсулотларига талабнинг янги сакраш қонунияти кузатилган. Download 5.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling