Олий таълимнинг


Қайтарилмайдиган харажатлар


Download 5.27 Mb.
bet37/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Қайтарилмайдиган харажатлар. қайтарилмайдиган харажатлар олдин қилинган харажатлар бўлиб, уларни қайтадан тиклаш мумкин эмас. Бу харажатлар қайтарилмаслиги учун ҳам фирманинг қарор қабул қилишига таъсир қилмайди. Масалан, фирма 100 минг сўмга махсус ускуна сотиб олди, лекин фирманинг қарори ўзгарди ва бу ускуна умуман керак бўлмай қолди, ундан альтернатив фойдаланиш варианти мавжуд эмас.
Фирма ушубу ускунани 60 минг сўмга сотиб, 40 минг сўм зарар кўрди. 40 минг сўм қайтарилмайдиган харажат ҳисобланади ва фирманинг ҳаракатига таъсир қилмайди.
Ўзгармас харажат (FC - fixed cost) - бу қисқа муддатли оралиқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган харажатдир (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳам, камайганда ҳам ўзгармайдиган харажат). Ўзгармас харажатларга бинодан, техникадан, иншоотлардан, ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, ижара ҳақи, капитал таъмирлаш, маъмурий харажатлар киради.
Ўртача ўзгармас харажат (AFC - Average Fixed Cost) - бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган ўзгармас харажат бўлиб, у қуйидагича аниқланади:
. (5)
Ўртача ўзгармас харажат маҳсулот ҳажми ошиши билан камайиб боради.
Ўзгармас харажат ва ўртача ўзгармас харажатлар чизиғи графикда қуйидагича тасвирланади (6.1-расм).

6.1-расм. ва чизиқлари графиги.




Ўзгарувчан харажат (VC - Variable Cost) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлган харажат, яъни маҳсулот ҳажми ошганда ёки камайганда ўзгарадиган харажат. Ўзгарувчан харажат га боғлиқ функция бўлиб, кўринишида ёзилиши мумкин.
Ўзгарувчан харажатларга хом ашёга, электроэнергияга, газга, ёрдамчи материалларга бўлган харажатлар ҳамда иш ҳақи киради.
Ўртача харажатлар шундай хусусиятга эгаки, ишлаб чиқаришнинг бошланғич қисмида унинг ўсиш суръати маҳсулот ишлаб чиқариш суръатидан юқори бўлади, ишлаб чиқариш ҳажми оптимал ўлчовга эришганда ўзгарувчан харажатлар камайиб, ундан кейин яна ошади.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling