Kорхонанингҳаражатлари
Асосий тушунчалар
Фирма (корхона) - бу ишлаб чикариш ресурслари эгаларининг карорларини ва манфаатларини мувофиклаштирувчи институционал тузилма хисобланади.
Фойда олмайдиган ташкилотлар. Бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш максадида харакат килмайдиган касаба уюшмалари, клублар, масчитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва б о шкал ар киради.
Фирманинг қиска ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти. Фирманинг ишлаб чикариши ва харажатлари тугрисида гапирилганда уларни икки хил вакт оралигида караш лозим, киска муддатли ва узок муддатли.
Қисқа муддатли оралиқ - бу шундай вакт оралигики, фирма бу ораликда фаолият кўрсатганда, у ишлаб чикариш омилларидан камида биттасининг хажмини ўзгартира олмайди.
Узоқ муддатли оралиқ - бу ораликда фирма ишлаб чикаришда фойдаланаётган барча ишлаб чикариш омиллари хажмини (ишлаб чикариш кувватини хам) ўзгартиради.
Қайтарилмайдиган харажатлар. кайтарилмайдиган харажатлар олдин килинган харажатлар булиб, уларни кайтадан тиклаш мумкин эмас. Бу харажатлар кайтарилмаслиги учун хам фирманинг карор кабул килишига таъсир килмайди.
Ўзгармас харажат (FC - fixed cost) - бу киска муддатли ораликда махсулот ишлаб чикариш хажмига боглик бўлмаган харажатдир (махсулот ишлаб чикариш хажми ошганда хам, камайганда хам ўзгармайдиган харажат).
Ўртача узгармас харажат (AFC - Average Fixed Cost) - бир бирлик махсулотга тугри келадиган узгармас харажат булиб, у куйидагича аникланади:
Ўзгарувчан харажат (ГС - Variable Cost) - махсулот ишлаб чикариш хажмига боглик булган харажат, яъни махсулот хажми ошганда ёки камайганда ўзгарадиган харажат.
Ўртача узгарувчан харажатлар (AVC - Average Variable Cost) – бир бирлик ишлаб чикарилган махсулотга тўгри келадиган узгарувчан харажат бўлиб, у узгарувчан харажат микдорини ишлаб чикарилган махсулот микдорига нисбати билан аникланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |