Олий таълимнинг


Ўртача ўзгарувчан харажатлар


Download 5.27 Mb.
bet38/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Ўртача ўзгарувчан харажатлар (AVC - Average Variable Cost) - бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотга тўғри келадиган ўзгарувчан харажат бўлиб, у ўзгарувчан харажат миқдорини ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади. Ўртача харажатлар фирма оптимал технологик размерга (оптимал ишлаб чиқариш ҳажмига) эришганда ўзининг минимал қийматига эришади (6.2-расм), ишлаб чиқариш ҳажми яна ошса, ўртача харажат ҳам ошиб боради (бу ерда бошқаришнинг мураккаблашуви, самарали бўлмаган ресурслардан фойдаланиш, ўзгарувчан харажатларни ошишига сабаб бўлади).
Ўртача ўзгарувчан харажат фирма фаолиятини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Унинг ёрдамида фирма фаолиятининг самарадорлиги, фирманинг мувозанат ҳолати ва келажакдаги истиқболи (ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қисқартириш ёки тармоқдан чиқиш) белгиланади.


6.2-расм. ва чизиқлари графиги.


Умумий харажатлар (TC - Total Cost) - қисқа муддатли орлиқда маълум миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг йиғиндисига тенг:
. (6)
Бу ерда - ўзгармас харажат, - ўзгарувчан харажат.
Ўртача харажатни баъзи ҳолларда ўрнига билан ҳам белгилайди.
График кўринишда умумий харажат чизиғи ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар чизиқларини қўшиш билан ҳосил қилинади (6.3-расм).




6.3-расм. Умумий харажатлар.
Ўртача умумий харажатларни умумий харажатни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин:
,
ёки ўртача ўзгармас (AFC) ва ўртача ўзгарувчан (AVC) харажатларни қўшиш йўли билан аниқланади:
. (7)
, ва чизиқларининг графикдаги кўриниши қуйидаги расмда келтирилган (6.4-расм).


6.4-расм. ва чизиқларининг графиклари.
Ўртача умумий харажатлар фирма фаолиятини таҳлил қилишда асосий кўрсаткичлардан бири хисобланади. Ўртача умумий харажат билан нарх ўртасидаги фарқ орқали фирманинг олаётган фойдаси ёки зарари аниқланади.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling