Олий таълимнинг


Download 5.27 Mb.
bet34/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Такрорлаш учун саволлар
Истеъмолчининг танловини бозор шароитида қайси омиллар белгилайди?
Чекли нафликнинг мазмуни.
Чекли нафликнинг камайиш қонуни ва унга мисоллар келтиринг.
Бефарқлик эгри чизиғи нимани ифодалайди?
Бюджет чегараси ва бюджет тенгламаси ва истеъмолчининг танлов соҳаси.
Даромад ва алмаштириш самараларининг мазмуни.


Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд. Микроиқтисод. Инглизчадан таржима. –Т.: Шарқ, 2002.
3. Игнатьева, Моргунова. Микроэкономика. Электронная библиотека по финансам, управлению и маркетингу http://www.humanities.edu.ru/db/sect/31/88


6-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ФИРМАЛАРДА
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ (2соат)
1. Тадбиркорлик шакллари
2. Фирмаларда харажатлар, ишлаб чиқариш ва фойда.


6.1 Тадбиркорлик шакллари
Бозор иқтисодиётининг асосий субъектларидан бири - бу фирма ҳисобланади.
Фирма деганда, мустақил хўжалик юритадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи иқтисодий субъект тушунилади. Мустақил хўжалик фаолияти юритади деганда, қандай маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш, қаерда, кимга, қанча нархда сотиш бўйича фирманинг мустақил қарор қабул қилиши тушунилади.
Фирма (корхона) - бу ишлаб чиариш ресурслари эгаларининг қарорларини ва манфаатларини мувофиқлаштирувчи институционал тузилма ҳисобланади.
Тадбиркорлик фирмаларининг асосий ташкилий шакллари: хусусий тадбиркорлик фирмаси, масъулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар, корпорация (очиқ ва ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари).
Хусусий тадбиркорлик фирмаси - бу фирманинг эгаси ишни мустақил, ўз манфаатидан келиб чиқиб олиб боради, у таваккалчиликни ўз зиммасига олади, фирманинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликни бўйнига олади (яъни, масъулияти чекланмаган жамият ҳисобланади), қолган даромадни ўзи ўзлаштиради.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling