1. Тадбиркорлик шакллари Фирмаларда харажатлар, ишлаб чикариш ва фойда Тадбиркорлик шакллари


Download 61.41 Kb.
bet1/3
Sana18.01.2023
Hajmi61.41 Kb.
#1099486
  1   2   3
Bog'liq
4 Мавзу


VI БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ФИРМАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ


1. Тадбиркорлик шакллари
2. Фирмаларда харажатлар, ишлаб чикариш ва фойда
1. Тадбиркорлик шакллари
Бозор икгисодиётининг асосий субъекгларидан бири фирма хисобланади. Фирма деганда, мустақил хужалик юритадиган ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш фаолияти билан шугулланувчи икгисодий субъект тушуни- лади. Мустакди хужалик фаолият юритади деганда, кандай махсулотлар ишлаб чикариш, қанча ишлаб чиқа- риш, қаерда, кимга, қанча нархда сотиш буйича фирманинг мустақил карор қабул килиши тушунилади.
Фирма (корхона) — бу ишлаб чиқариш ресурслари эгаларининг қарорларини ва манфаатларини мувофиклаштирувчи институционал тузилма хисобланади.
Тадбиркорлик фирмаларининг асосий ташкилий шакллари: хусусий тадбиркорлик фирмаси, масъулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар, корпорация (очик ва ёпик турдаги акқионерлик жамиятлари).
Хусусий тадбиркорлик фирмаси — бу фирманинг эгаси ишни мустақил, уз манфаатидан келиб чикиб олиб боради, у таваккалчиликни уз зиммасига олади, фирманинг барча мажбуриятлари буйича тулик жавобгарликни буйнига олади (яъни, масъулияти чекланмаган жамият ҳисобланади), колган даромадни ўзи ўзлаштиради.
Масъулияти чекланмаган жамият — фирмани биргаликда ташкил қилиб, биргаликда эгалик килувчи ва бошқарувчи шахслар гурухи булиб, улар фирманинг барча мажбуриятлари буйича тулиқ жавобгарликни чекланмаган равишда узларининг зиммаларига оладилар.
Масъулияти чекланган жамиятда фирма эгалари фирманинг мажбуриятлари буйича жавобгарликни Низом фондига қушган улуши доирасида зиммасига-олади, холос.
Корпорация — пайчиликка асосланган жамият булиб, Хар бир мулк эгасининг масъулияти ушбу корхонага қушган хиссаси билан чекланган. Корхона акциялари- ни сотиб олган шахслар корхона мулки эгаларига ай- ланадилар. Корпорация фаолиятини акқионерлар мажлиси назорат қилади. Акциядорлар уз акцияларига даромад (дивиденд) оладилар. Корпорация кредиторлари уз талабларини акциядорларга эмас, корпорацияга қуядилар.
Акқионерлик жамияти очик, турда булса, корхона акциялари очик, бозорда, яъни фонд биржаларида эркин сотилади. Акциядорларга корпорация ёқмаса, улар уз акцияларини очик, бозорда сотиб корхона билан алоқасини умуман узиши мумкин.
Фойда олмайдиган ташкилотлар. Бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш мақсадида Харакат қилмайдиган касаба уюшмалари, клублар, мачитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва бошқалар киради.
Кооперативлар. Кооперативлар уз аъзоларининг ресурсларини фойда олиш мақсадида бирлаштириш асосида вужудга келади.
Фирманинг қисқа ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти. Фирманинг ишлаб чиқариши ва харажатлари тугрисида гапирганда уларни икки хил вақг оралигида қараш лозим, қисқа муддатли ва узоқ муддатли.
Кисқа муддатли оралиқ — бу шундай вақг оралиғики, фирма бу ораликда фаолият кўрсатганда, у ишлаб чиқариш омилларидан камида битгасининг хажмини ўзгартира олмайди. Бундай омилга ўзгармас ишлаб чиқариш омили дейилади.
Ўзгармас омил сифатида фирма капитали — ишлаб чиқариш қуввати хисобланади. Масалан, фирма капи- талидан фойдаланиш йуналишини ўзгартириш учун одатда узоқ вақг талаб қилинади. Янги завод қуриш учун, биринчи навбатда унинг лойихаси ишлаб чиқи- лади, ускуна ва технологик линиялар сотиб олинади ва Урнатилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун куп вақг талаб қилинади (камида бир йил).
Узоқ муддатли оралиқ — бу оралиққа фирма ишлаб чиқаришда фойдаланаётган барча ишлаб чиқариш омиллари хажмини (ишлаб чиқариш қувватини хам) ўзгартиради. Узоқ муддатли ораликда барча ишлаб чиқариш ресурслари ўзгаради ва бундай ресурсларга Ўзгарувчан ресурслар дейилади.
Кисқа муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш қувватини ўзгартира олмайди, лекин ундан фойдаланишни интенсивлаштириши мумкин.
Узоқ муддатли ораликда ишлаб чиқариш куввати Хам ўзгаради. Албатта узок ва киска муддатли оралик- лар хар-хил махсулотлар учун турлича булиши мумкин.



Download 61.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling