Олий таълимнинг


-расм. Умумий истеъмолчи ортиқчалигини графикда аниқлаш


Download 5.27 Mb.
bet65/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

9.2-расм. Умумий истеъмолчи ортиқчалигини графикда аниқлаш.
Истеъмолчи иккинчи апелсинни ҳам сотиб олади, нима учун деганда, у иккинчи апельсин учун бериши мумкин бўлган максимал нарх 9 сўм, истеъмолчи ортиқчалиги 4 сўмга тенг. Худди шундай давом этсак 4-апельсин учун истеъмолчи ортиқчалиги 1 сўмга тенг, бешинчи апельсинни сотиб олишга истеъмолчи бефарқ қарайди, нима учун деганда у истеъмолчининг умумий ортиқчалигини оширмайди.
Шундай қилиб, истеъмолчининг истеъмолчи ориқчалиги 5+4+3+2+1=15 сўмга тенг. Истеъмолчининг сарфи 25 га тенг.
Ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги ишлаб чиқарувчи томонидан олинган умумий манфаатни билдиради.
Бир хил ишлаб чиқарувчилар учун бир бирлик маҳсулот харажатлари бозор нархига тенг бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчи учун ушбу харажатлар бозор нархидан кичикдир. Демак, ишлаб чиқарувчилар ушбу товарни сотишдан фойда, яъни ортиқча манфаат оладилар. Ҳар бир товар учун ушбу ортиқча манфаат товарнинг бозор нархи билан уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажати ўртасидаги фарқга тенг бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи олади.
Бу фарқ бир бирлик маҳсулотдан оладиган фойда билан ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай рентани қўшилганига тенг.
Умуман ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги бу барча ишлаб чиқарувчилар томонидан олинадиган фойдаларнинг умумий йиғиндисидир.
Бозор учун умумий ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги таклиф чизиғидан тортиб то бозор нархи чизиғигача бўлган оралиқдаги юзага тенг (9.3-расм).




9.3-расм. Ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг графикдаги тасвири.

Расмдаги штирхланган учбурчак истеъмолчи ортиқчалигини ифодалайди. Истеъмолчи ортиқчалиги ишлаб чиқарувчиларнинг умумий соф фойдасини ўлчашга ёрдам беришини эътиборга олсак, биз бу кўсаткич ёрдамида давлатнинг бозорга аралашувидан олинадиган қўшимча фойда ёки зарарни истеъмолчи ортиқчалигининг натижавий ўзгаришни ўлчаш ёрдамида аниқлашимиз мумкин.


9.2 Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалигидан фойдаланиш.
Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги ёрдамида давлатнинг иқтисодий сиёсатини баҳолаш мумкин. Биз олдинги бобларнинг бирида нархларни давлат томонидан назорат қилиниши, яъни давлат томонидан ўрнатиладиган максимал ва минимал нархлар ва бу сиёсатнинг иқтисодий оқибатлари тўғрисида гапирган эдик.
Ф араз қилайлик, товарга давлат томонидан максимал нарх ўрнатилди дейлик, яъни ( муозанат нарх) (9.4-расм).

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling