Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти режа
Ёшларни касбга йўналтиришда миллий истиқлол мафкурасига асосланган маънавий-ахлоқий, маданий-маиший ишлар
Download 38.31 Kb.
|
Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти
10.4. Ёшларни касбга йўналтиришда миллий истиқлол мафкурасига асосланган маънавий-ахлоқий, маданий-маиший ишлар
Ўзбекистон Республикасида чуқур кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда, замон талабларига жавоб берадиган олий маълумотли иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашга ихтисослаштиришган узлуксиз иқтисодий таълим тизимини шакллантиришга биринчи даражали аҳамият берилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Биз қийин шароитда келажагимиз пойдеворини қуриб олдик. Бунга ўрнимизга келадиган ёш авлод қандай баҳо беради, лойиҳаларимиз, ишларимизни тарозига солиб кўриб нима дейди? Ҳар биримиз мана шу саволни дилга тугиб меҳнат қилишимиз лозим. Менинг ишончим комилки, Ўзбекистон халқи фаровон турмуш кечирадиган буюк давлат бўлади».1 Маълумки, қайси давлатда кадрлар тайёрлаш сиёсати тўғри ва омилкорлик билан ташкил этилса, ўша давлатда ҳар доим тараққиёт бўлади. Таълим ҳар бир жамиятнинг ажралмас қисми, маданияти ва ривожланишнинг асосий кўрсаткичидир. Ҳар қандай мамлакат истиқболли режалар тузар экан, аввало таълимга эътиборни кучайтиради. Шу маънода мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ, давлатимиз раҳбарининг «Келажак бугундан бошланади», «Ҳозир тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади», «Тарбиядан хеч нарсани аямаймиз»2 деган даъватлари остида таълим тизимини ислоҳ қилишга киришилди. Мамлакатимиз халқ хўжалигини янада юксалтириш, республиканинг ақл заковат салоҳиятини ўстириш, давлатимиз қудратини ошириш, унинг мустақиллигини мустаҳкамлаш учун хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонуни» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ишлаб чиқилди. Таълим тизимининг молиявий ва моддий таъминоти қонуний йўл билан ижобий ҳал этилди. Фақат ўтиш даврининг ўзида мазкур дастур учун 65 млрд. сўм ажратиш кўзда тутилган. 1999 йилда бу мақсадлар учун 34 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 8-10 фоизга тенг қисми маърифат, таълим ва тарбияга ажратилмоқда – бу катта миқдордаги маблағдир. Масалан, республикамизда «Кадрлар тайёрлш миллий дастури» доирасидаги таълим харажатлари 1999 йили 159,2 млрд. сўм, 2000 йили 248,8 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2001 йили 336, 1 млрд. сўм сарфланган. 1997 йилда ташкил топган «Умид» ва бошқа жамғармаларнинг кўмагида иқтидорли ёшлар ривожланган давлатлардаги нуфузли ўқув марказларида таҳсил олмоқдалар. Ёшлар хориж ҳаётини кўриб, халқаро ҳаётий тажриба орттириб, чет тилларини мукаммал эгаллаб, замонавий бакалаврлик ва магистрлик даражасига республикамизнинг турли босқичдаги кадрлар хорижий таълим марказларида тажриба ва малака орттириб келмоқдалар. Бундай ёндашувлар ҳам Ўзбекистон таълим тизимининг ёрқин истиқболига ва унинг мавқеини оширишга хизмат қилади. Бугунги кунда келажаги буюк давлатни қуриш тафаккури, дунёқараши замон талабларига мос равишда ўзгарган мутахассисларимизга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Янгича фикрлайдиган, янги бозор шароитларида муваффақиятли хўжалик юритадиган юксак малакали, чуқур билимли мутахассисларни тайёрлаш давр талаби ва ҳақиқат тақозосидир. Бугунги кунда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодчи мутахассислар тайёрлашнинг умумий мазмуни ва ўзига хос хусусияти шундан иборатки:1 - у бозор иқтисодиётининг фундаментал асоси; - замонавий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири; - аҳоли касб таълимининг обрўли соҳаси; - узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда иқтисодчи мутахассисларни тайёрлаш тизимини барпо этиш ва ривожлантириш тажрибаси катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотади, чунки у замонавий иқтисодий таълимнинг аҳволини таҳлил қилиш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, унинг узлуксиз касб таълими тизими билан уйғунлаштириш ва самарали дидактик ривожланишни башорат қилиш вазифаларини ҳал этиш имконини беради. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, - «Иқтисодиёт, сиёсат соҳасидаги барча ислоҳотларимизнинг асосий мақсади инсонга қаратилган. Мана шунинг учун ҳам миллий уйғониш ғоясини амалга оширишга қобил янги авлодни тарбиялаш иши давлат иши, унинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади».1 Ривожланган мамлакатларда касб таълими (шу жумладан олий таълим)нинг бош мақсади – рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва барча тоифадаги малакали ходимларни тайёрлаш орқали рақобатбардош хизмат кўрсатишдан иборат. Зеро, рақобатбардош мутахассисларсиз рақобатбардош иқтисодиёт бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонда мазкур масалани муваффақиятли ҳал қилишда Кадрлар тайёрлаш миллий модели асос бўлиб ҳисобланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:2 Download 38.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling