Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти режа


Касб таълими муассасаларида ахлоқий тарбия муаммоси


Download 38.31 Kb.
bet3/5
Sana15.02.2023
Hajmi38.31 Kb.
#1202029
1   2   3   4   5
Bog'liq
Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти

10.3. Касб таълими муассасаларида ахлоқий тарбия муаммоси
Ахлоқий тарбия мазмунининг шаклланишида ўзбек мутафаккирларининг алоҳида хизматлари бор. Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби буюк мутафаккирлар тарбия жараёнига жиддий қараганлар ва бу борадаги қимматли фикрларини дунёга танилган асарларида баён этганлар. Ушбу асарлар нафақат ўзбек халқининг, балки бутун инсониятнинг ривожланиш жараёнида муҳим аҳамият касб этган. Уларнинг илмий қарашлари бугунги кунда ҳам инсоният учун дастурил амал бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Абу Наср Форобий - машҳур мутафаккир, қадимги Юнон илми ва фалсафасининг шарқдаги энг йирик тарғиботчиси. Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тарақкиётига асос солган мутафаккир. Форобий «Ақл ҳақидаги рисола», «Фалсафадан олдин нимани ўрганиш керак», «Субстанция ҳақида», «Фалсафа манбалари», «Логикага кириш», «Масалалар манбаи» каби 160 дан ортиқ рисолалар яратди2. Аллома бу асарларида давлат тузилиши ва уни бошқариш, турли ижтимоий низоларнинг олдини олиш ҳамда камолотга эришган ижтимоий жамоани яратиш каби масалалар устида фикр юритади. Етук жамоани вужудга келтириш, комил инсонни яратиш муаммосини ҳал этиш билан боғлиқ эканлигини биринчи бор ўрта аср шароитида Форобий олға сурди. Унинг «Идеал жамоа ҳақида», «Бахт-саодатга эришув тўғрисида» каби машҳур асарлари шу масалаларга бағишланган. Форобий таълим-тарбияга бағишланган асарларида таълим-тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор бериш зурурлиги, таълим-тарбия усуллари ва услубиятлари ҳақида фикр юритади. Унинг «Фозил одамлар шаҳри», «Ихсо-ал-илм», «Илмларнинг келиб чиқиши», «Ақл маънолари тўғрисида» каби асарларида ижтимоий-тарбиявий қарашлар ўз ифодасини топган.
Жамиятда мавжуд анъана ва урф-одатларда ҳам ахлоқ меъёрлари ва мазмуни ўз аксини топади. Ахлоқий тарбиянинг бир категорияси сифатида ахлоқий қадриятлар қабул қилинган ва бу ахлоқий қадриятлар ахлоқий тарбиянинг мазмунини ва меъёрларини белгилашда асосий омил бўлиб хизмат қилади.Умуман қадриятлар деганда миллий ва умуминсоний қадриятлар тушунилади. Қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади. Қадриятлар кишиларнинг турли соҳадаги, аввало, ишлаб чиқариш, меҳнат соҳасидаги фаолияти учун фойда келтирадиган нарсалар, ҳодисалар мажмуи билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Сўнгра аста-секин субъект фаоллигининг орта бориши натижасида нисбий мустақил соҳа тарзида амал қила бошлайди. Ахлоқий мазмундаги қадриятлар боланинг онги ва фаолиятини фаоллаштиради, иш ва сўз бирилигини таъминлашга ёрдам беради. Бундай қадриятлар жумласига инсонпарварлик, маърифатпарварлик, меҳр-муҳаббат, поклик, катталарга ҳурмат, муҳаббат, хушмуомалалик, дўстлик, сахийлик, саҳоват, ширинсўзлик
ва бошқалар киради. Мазкур қадриятлар негизида жамиятда, оилада, мактабда болани юксак инсоний фазилатларга онгли равишда амал қилишга даъват этиш ғояси ётади.
Ахлоқий тарбия жараёнининг дастлабки босқичида шахс ахлоқ меъёрларига маълум даражада тўғридан-тўғри бўйсунган ҳолда кўр-кўрона амал қилса, ахлоқийликнинг юқори даражасига етганда, тўғридан-тўғри кўр-кўрона бўйсуниш онгли идрок этишга якка шахснинг ахлоқ меъёрлари ва жамият ахлоқ меъёрлари ўртасида уйғунликнинг ҳосил бўлишига эришиш лозимдир. Ахлоқий маданиятнинг муҳим белгиларидан бири ҳам худди ана шу шахс ва жамият орасидаги уйғун муносабатнинг, ахлоқий бирликнинг ҳосил бўлиши демакдир.
Инсон ахлоқий маданиятнинг энг оддий меъёрларини илк ёшлигидан бошлабоқ аввал оилада, сўнг ўртоқлари билан бўладиган муносабатларида эгаллай бошлайди. Бу аҳлоқий меъёрларга амал қилишнинг мотивлари турлича бўлади. Ота-онага бўлган ҳурмат ва муҳаббат болани ахлоқий талабларга амал қилишга ва шу орқали ота-онанинг ҳайрихоҳлигига ва меҳрига сазовор бўлишга ундайди. Бундан ташқари ахлоқий меъёрларга амал қилмаслик ҳолатида жазолашдан фойдаланиш ҳам болани огоҳ бўлишга ундайди. Ўз тенгқурлари билан мулоқотга киришиш иштиёқи, ички эҳтиёж ҳам болада ахлоқий меъёрларга амал қилиш мотивациясини уйғотади. Буларнинг барчаси ҳар бир ёш болани ахлоқий меъёрлар билан тўқнашишига ва уларга амал қилишни ўрганишига ёрдам беради. Шунингдек, инсонда ахлоқий меъёрларга амал қилиш малакасини ва кўникмасини ҳосил бўлишига олиб келади. Аммо бундай ахлоқий меъёрларга амал қилишни биз ҳали ахлоқий онглилик даражаси деб айта олмаймиз. Чунки бу ҳолда ахлоқий меъёрлар ички эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда эмас, балки ташқи таъсирларнинг натижаси сифатида вужудга келади. Шунга қарамай ахлоқий даражанинг бу дастлабки поғонаси жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки у бошланғич нуқта сифатида кейинги ривожланиш учун хизмат қилади. Ахлоқий ривожланишнинг бу босқичида атроф-муҳитдаги ахлоқий маданият даражаси энг муҳим роль ўйнайди.
Ривожланишнинг барча босқичларида жамиятда қарор топган ахлоқий билимлар янги ахлоқий билимлар билан тўлдирилиб бириши талаб этилган. Айтиш жоизки, бу қонуний жараёндир. Демак, ҳозирги вақтда ҳам ахлоқий билимларимиз қанчалик бой бўлмасин диалектик ривожланиш қонуни ушбу ахлоқий билимларни янада тўлдириб борилишини талаб этади. Айниқса Ўзбекистон Республикасида рўй бераётган сифат ўзгаришлар бугунги кунда ахлоқий қарашларни қайтадан талқин этишни, фан ва техниканинг ривожи натижасида эришилаётган янги билимлардан ахлоқий тарбия жараёнида фойдаланишни тақозо этишини назарга олсак, бу вазифанинг қанчалик зарурлигини ҳис этамиз. Демак, биз ахлоқий тарбияни учинчи вазифасини ҳам аниқлаб олдик бу: - ахлоқий билимларни янада тўлдириб бориш, илм-фан эришган янги билимлардан ва ютуқлардан фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат.



Download 38.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling