Талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этишга асосланувчи таълим тури қандай номланади? Интерфаол таълим
Талабани кейсни ҳал қилиши неча босқичдан иборат бўлади–2 та
Тарбиявий таъсир кўрсатишнинг асосий шакллари қайсилар? Очиқчасига гаплашиш ва шахс хусусиятларини
ҳисобга олиш
Таълим ва тарбия жараёнида педагогик таъсир кўрсатишнинг асосий усуллари? Талаб; истиқбол;
рағбатлантириш ва жазолаш; жамоатчилик фикри
Таълим жараёнини лойиҳалаш тамойиллари нечта? 5 та
Таълим жараёнининг технологик тузилма, ўқитиш натижасини кафолатловчи метод ва воситалар йиғиндисига эгаликни тафсифловчи педагогик фаолият кўриниши ...Таълим жараёнини лойиҳалаш
Таълим жараёнлари учун қўлланиладиган дастурий воситалар қандай номланади? дастурий таъминотлар
Таълим муаммолари мажмуи орасида таълимнинг сифати Японияда биринчи даражали аҳамият касб этади, бунга сабаб… Мамлакатда ўқув юртларини давлат томонидан аккредитация қилиш тизими йўқлиги, уларни таъсис этиш (лицензиялаш) тизимигина мавжудлиги туфайли, таълимнинг сифатига эришишда асосий урғу юқори малакали ўқитувчилар таркибини шакллантириш, турли типдаги ўқув юртлари учун мониторинг ва ўз-ўзига баҳо бериш тизимини амалга жорий этишга берилади
Таълим тизимининг модернизацияси... Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий эҳтиёжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш
Тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган график органайзер турини кўрсатинг–венн диаграммаси
Транскрипт бу...? Host ва Post кредитлар тўплами
Тури ва шаклига кўра тестлар бу –Очиқ типдаги тестлар: бир тўғри жавобли, бир неча тўғри жавобли,
муттаносиблик, изчиллик. Ёпиқ типдаги тестлар: тўлдирувчи, давом эттирилувчи
Тьютер -…. (лот. tutorem - маслаҳатчи) талабаларни гуруҳларда фаол қатнашишларини талаб этувчи,
ижодкорликни ва мустақил фикрни ривожлантиришга қаратилган
Ўзбекистон Миллий университети ва Фанлар академияси томонидан Буюк Британиянинг етакчи олий ўқув юрти –Кембрич университети билан ҳамкорликда юксак технологиялар ўқув-тажриба маркази ташкил этилмоқда. Марказнинг асосий вазифаси – иқтидорли талабалар, ёш олимларни кимё, физика, биология, биокимё, биофизика, геология ва геодезия соҳаларида амалий инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда илмий ишланмаларни амалга оширишнинг замонавий методларига ўргатишдан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |