Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Download 0.55 Mb.
bet1/8
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1621398
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5314644574189129944


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги


Ўзбекистон Миллий Университети
Иқтисодий географиянинг
тадқиқот усуллари
/ маърузалар матни /

Тошкент-2000





Ушбу рисолада иқтисодий ва социал география фанининг тадқиқот усуллари, саноат, қишлоқ хўжалиги, шаҳар ва қишлоқ хўжалиги каби мазкур фаннинг таркибий қисмларини ўрганиш, илмий ишлар олиб бориш ҳақида методик кўрсатмалар берилган.
Маъруза матни география ва минтақавий иқтисодий йўналишидаги талаба, магистр ҳамда аспирантларга мўлжалланган.
Муаллифлар: профессор Солиев Л.С.
доцент Назаров М.И.


Масъул муқаррир: доцент Маҳамадалиев Р.

Такризчилар: кат.ўқит. Тожиева З.Н.(УзМУ)


доцент Абдалова З.Т.(ТДМИ)
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Илмий кенгашининг 2000 йил 28 январ 5-сонли мажлиси қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган.
МУНДАРИЖА

  1. Кириш 3

  2. Аҳолини географик ўрганиш 4

  3. Геоурбанистика д

  4. Саноат географияси 16

5. Агрогеографик тадқиқотлар 22
6. Қишлоқ жойлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш географияси 29

  1. Социал географияга оид тадқиқотлар 35

  2. Геосиёсий ва сиёсий географик тадқиқотлар 41

  3. Адабиётлар рўйқати 48



Кириш
Иқтисодий ва социал география ҳам бошқа фанлар қатори замонамизнинг муҳим ва катта илмий —амалий аҳамиятга молик болган фанларига айланмокда. Ушбу фаннинг бетакрор ҳусусиятлари, яъни турли ҳудудий кўламда фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш, умумийлик билан ҳусусийлик, глобаллик билан регионаллик, комплекслик билан системаликни, уйғунлаштириш, айни пайтда замонавий иқтисодий билим ва юксак географик маданиятга эга бўлиши унинг барча фанлар тизимида мустақиллигини асослаб беради.
Тажриба шуни кўрсатадики, талаба ва аспирантларимиз кўп ҳолларда мазкур фаннинг ана шундай жозибали ҳусусиятларини тўла англаш қобилятига эга эмаслар. Айниқса кичик ҳудудларда кенг ва комплекс тадқиқотлар олиб боришда, ноананавий (тор маънодагн социал география) соҳалар билан шуғулланиш, системали ва экологик ёндошув, картоғрафия ва статистиқ методларни самарали қўллашда анчагина етишмовчиликлар ёки камчиликлар мавжуд.
Ушбу фан доирасида ўрганиладиган мавзулар сони ва йўналишлари жуда кўп ва серқиррали. Чунки бундай тадқиқотлар алоҳида соҳалар (иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий, тарихий ва қ.к) бўлиши билан бирга улар ҳудуд миқёсида олиб борилиши мумкин. Чунончи, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва уларнинг тармоқлари, аҳоли, унинг табиий ва меқаниқ ҳаракати, шаҳар ва қишлоқ жойлар, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари географияси кабиларнинг ҳар бири алоҳида географик тадқиқот объекти ва предмети бўла олади.
Шу билан ҳозирча унча анъанавий тус олмаган дин, тиббиёт, урф —одат, ҳаёт тарзи, жиноят географиясига ўқшаб долзарб йўналишларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, маданий, тарихий, сиёсий географияга доир мавзулар ҳам махсус тадқиқотларини талаб қилади.
Алоҳида — алоҳида туркум соҳалардан ташқари уларнинг ҳудудий бирикма ва мажмуалари, турли даражадаги иқтисодий районлар тарихи, тавсифи ва такдири географик тадқиқотларнинг аввалги қаторларида туради. Айни пайтда мамлакатимизнинг геосиёсий мавқеи ва жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, ташқи иқтисодий ва маданий алоқалари, ягона иқтисодий минтақаларнинг шаклланиш муаммолари, қорижий давлатлар билан қўшма корхоналар қуриш географиясини ўрганиш ва бошқалар изланувчилар учун қизиқарли тадқиқот объекти бўлиши шубҳасиздир.
Соҳавий ва ҳудудий географик изланишлар, албатта, ҳозирги иқтисодий ва сиёсий вазият ҳамда мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак. Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий мустақиллиги, миллий иқтисодиётнинг шаклланиши ва унинг бозор муносабатларига ўтиш ҳусусиятларини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Мамлакатнинг ёқилғи, дон ва йўл мустақиллигига эришуви, қишлоқ жойларида ижтимой инфраструктурани жорий этиш ва бу ерларга саноатни олиб кириш, экологик муҳитни яқшилаш, инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлаш каби дастурий вазифалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling