Олий ва ўрта махсус таълим
III. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ НАЗОРАТ ЭТИШ
Download 58 Kb.
|
7 Автотранспорт НИЗОМ
III. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ НАЗОРАТ ЭТИШ
Ягона амалий кўрсатмаларни ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш тармоғи фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН бошқармалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан бошқарилади. Автотранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш ишлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, ҳамда жойлардаги ДАН РИБ (ТРИБ) лар томонидан назорат қилинади. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалар: - таълим муассасалари автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлашга раҳбарлик қиладилар, давлат томонидан белгиланган топшириқларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар; - автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ўқиш сифатини ошириш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширадилар; - автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, таълим муассасаларини кенгайтириш ва ўқув-моддий негизларни мустаҳкамлаш, автотранспорт воситаларини тузатиш ва уларнинг техник қаровини таoминлаш ишларини ташкил этадилар; - автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлашни мукаммаллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этадилар; - таълим муассасалари автотранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлашда эришилган ютуқларини ўрганадилар ва тарғиб қиладилар. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи-муҳандислар ва амалиёт ўқитувчиларининг асосий вазифалари малака тавсифномалар акс эттирилиб тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда ифода этилади. Таълим муассасалари фаолияти ушбу Низом, буйруқлар, йўриқномалар юқори ташкилотлар топшириқлари асосида амалга оширилади. Лаборатория-тажриба машғулотларини ўтказиш учун амалиёт ўқитувчилари лавозимига олий ва ўрта махсус автотранспорт (тракторчи) мутахассислигига эга бўлган ёки юқори даражада ишлаб чиқариш тажрибаси бўлган шахслар тайинланади. Автомобилни бошқариш амалий мағулотларини ўргатувчи усталар лавозимига билими ўрта маoлумотдан кам бўлмаган, махсус тоифали автотранспорт воситасида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган автомобилни бошқаришни ўргатиш услубиётини ўқиб тугатганлиги хақидаги гувоҳномаси бўлган шахслар тайинланади. Автотранспорт воситаларининг тузилиши ва уларни тузатиш, техник қаровини ўтказиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маoлумотга ва юқори тажрибага эга бўлишлари керак. Йўл харакати ҳавфсизлиги, автотранспортни бошқариш асослари ва харакат ҳавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автотранспорт воситаларини бошқариш хуқуқига ёки шу фанлардан дарс бериш хуқуқига, давлат томонидан илгари берилган гувохномага эга бўлишлари керак. Ўқув муассасалари ўқитувчи-муҳандисларининг малакасини ошириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling