Олий ва ўрта махсус таълим
Download 58 Kb.
|
7 Автотранспорт НИЗОМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 - сонли буйруғига илова 6
- АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА Н И З О М ОЎМТВ 23.03.2001йил 65-сонли буйруғи 6-илова
IV. ЎҚУВ-МОДДИЙ НЕГИЗИ
Таълим муассасалари автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун ўқув хоналарига, замонавий жиҳозланган, амалий тажриба машқлари ўтказиладиган лабораторияларга, устахоналар, ўқув-техник ускуналар, ўқув кўргазмалари, ўқув автодроми (автотранспортни бошқариш машқлари ўтказиш учун ёпиқ майдон) ва ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак. Таълим муассасалари замонавий автотранспорт воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, ускуналар, автомобил эҳтиёт қисмлари ва асбоблари билан таoминлаш ишларини амалга оширадилар. Ўқув юртларига қарашли барча автотранспорт воситалари ДАН томонидан, маoлум тартибда, рўйхатдан ўтказилади. V. БИТИРИШ ИМТИҲОНЛАРИЎқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш, амалий тажрибага эга бўлганликларини ва мустақил ишлашга тайёр эканликларини белгилаш учун ўқув дастурини тугатган ўқувчилар аввал ўқув муассасасида имтиҳонлардан ўтадилар, сўнг ДАН РИБ (ТРИБ) ларда имтиҳон топширадилар. Имтиҳон топшириш хақида ДАН га 15 кун олдин хабар берилади. Муайян равишда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини сифатли тайёрлаб келган ўқув муассасалари, юқори ташкилотларнинг тавсиясига кўра, Давлат автомобил назоратининг қарорига мувофиқ назарий имтиҳонларни ўқув юртининг ўзида олишлари мумкин. Ўқув муассасасида имтиҳон қабул қилиш учун рахбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аoзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, амалиёт ўқитувчилари киритилиши мумкин. Имтиҳонга қўйиладиган ўқувчилар тасдиқланган ўқув дастури, ўқув режасида кўрсатилган фанларни тўла ўқиб тугатган ҳамда фанлардан қониқарли якунловчи баҳо олган бўлишлари керак. Барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари ДАН рухсат берган ва тасдиқлаган тест синовлари асосида ўтказилади. Имтиҳонлардан ўта олмаган ўқувчилар, таълим муассасасида қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан ўрнатилган тартибда тест синовларини топширадилар. Тест синовлари натижаси хақида имтиҳон-синов комиссияси раиси ва аoзолари томонидан баённома тўлдирилади. Сўнгра таълим муассасаси рахбари томонидан имзоланади хамда РИБ (ТРИБ) муҳри билан тасдиқланади. Таълим муассасасининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга имтиҳон-синов комиссияси баённомасига асосан ўқишни битирганлик хақидаги гувоҳнома берилади. Бу ҳужжат расмий ҳужжат бўлиб, босма усулида рўйхат рақамига эга бўлган таълим муассасасининг юқори ташкилоти томонидан марказлашган холда тайёрланган бўлиши лозим. Ўқувчиларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув дастурини тугатганлиги хақидаги гувоҳнома ДАН имтиҳонларини топшириш учун берилиб, автотранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермайди. ДАН имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар маoлум тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш хуқуқини берувчи гувоҳнома оладилар. Гуруҳларнинг ўқув хужжатлари ва имтиҳон-синов комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача таълим муассасасида сақланади. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда таълим муассасаси ариза ва имтиҳон-синов комиссияси баённомасига асосан гувоҳноманинг дубликатини ўрнатилган тартибда беради. Хайдовчилар тайёрлаш гувохномаси, хайдовчиларга автотранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериладиган йўлланма ва бошқа зарурий хужжатлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган Низомга асосан берилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 - сонли буйруғига илова 6 _____________________________________________________________________________________________ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА Н И З О М ОЎМТВ 23.03.2001йил 65-сонли буйруғи 6-илова Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling