Олий ва ўрта махсус таълим


Download 0.81 Mb.
bet1/3
Sana02.02.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1146777
  1   2   3
Bog'liq
Амалий 3-топшириқ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ


«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси
ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ КАРТОГРАФИЯ
ФАНИДАН
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ВА КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
(5311500 – Геодезия, картография ва кадастр (сўв хўжалигида) ва 5313400-Геодезия ва геоинформатика таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган)


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА



ТОШКЕНТ – 2020

Ушбу услубий кўрсатма Институт илмий-услубий кенгашининг 25 июнь 2020 йилда бўлиб ўтган 11-сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.

Мазкур услубий кўрсатма 5311500 – Геодезия, картография ва кадастр (сўв хўжалигида) ва 5313400-Геодезия ва геоинформатика таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Унда ижтимоий-иқтисодий картография курсидан амалий ва курс ишларини бажаришга оид методик кўрсатмалар берилган. Ҳар бир иш охирида шу мавзуга доир назарий ва амалий адабиётлар (дарслик ва қўлланмалар) ҳамда карта ва атласларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.


Ушбу услубий кўрсатмани тайёрлашда шу сохадаги мавжуд дарсликдан, методик кўрсатмалардан ҳамда карта ва атласлардан фойдаланилган.

Тузувчи

Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич


Тақризчилар:
Нарбаев Ш.К.

ТИҚХММИ “Давлат кадастрлари” кафедраси (PhD) доценти.



Авчиев Ш.К.

Тошкент архитектура ва курилиш институти Геодезия ва кадастр кафедраси профессори, т.ф.н

© 2020.Тошкент ирригация ва мелиорация институти




КИРИШ
Мазкур услубий кўрсатма 5311500 – Геодезия, картография ва кадастр (сўв хўжалигида) ва 5313400-Геодезия ва геоинформатика таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Талабалар мазкур фанни ўрганиш жараёнида амалий ва курс ишларини бажарадилар.
Амалий ва курс ишини топшириш жараёнида ҳар бир талабага якка тартибда тегишли (вариантланган) топшириқ шаклида вазифа оладилар ва курс охирида расмийлаштириб топширадилар.
Амалий ва курс иши кетма-кет бажариладиган қуйидаги топшириқлардан иборат:
-Ижтимоий-иқтисодий мавзуда тузилган карта ва атласлар билан танишиш ҳамда уларни асосий мазмунини картографик тасвирлаш усуллари нуқтаи назаридан ўрганиш.
-Ижтимоий-иқтисодий карта эскизини тузиш.
-Топографик асос тузиш намунасини тайёрлаш тартиби: Картанинг тўлик номи, номенклатураси ва нашр қилинган йили. Картанинг кимларга мўлжалланганлиги (Ўкув, харбий, кишлок хужалик мақсадлари учун, геологик қидирув, мелиорация ва хоказо) ва фойдаланиш усули (деворий ёки столда).
-Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталарни ўқиш, анализ қилиш, баҳолаш ва уларга тақриз ёзиш.-
-Ижтимоий иқтисодий карта мазмунини тахлил қилиш тартиби қуйидагича олиб борилади. Аҳоли картасини тузиш буйича дастур тайёрлаш. Карта тузиш кетма кетлиги бўйича демографик карта тузиш. Рамка ва рамкадан ташкари жихозлаш.
Амалий иш ва курс ишларини бажаришга киришишдан аввал ҳар бир талаба юқорида келтирилган мавзуларга оид адабиётларни ўрганиб таҳлил қилишлари керак. Натижада тўпланган билим ва кўникмалар асосида мақсадли карталарни тузиш улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўладилар. Бунда қуйидаги қисқача услубий кўрсатмалардан фойдаланилади.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling