Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги электроэнергетика факультети
Download 350 Kb.
|
топширик
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИИнсон ҳаётида электр энергиясини роли қандай? Энергия заҳиралари ва органик ёқилғини асосий турлари. Электростанция нима? Электростанцияларни асосий турлари. Электро станцияларни 3 турини ихтиёрий танлаб, афзаллик ва камчиликларини аниқлаб баҳо беринг? Оддий ИЭС-ни АЭС-дан фарқи нима? ИЭМ нима? АЭС-ларни ривожланиш истиқболлари? Электр станцияларни энерго тизимларга бирлаштирилиши қандай техник иҚТисодий афзалликлар беради? Электр тармоқларни нейтралларини режимларини техник-иҚТисодий асосланишини тушунтиринг. Заминланмаган тармоқларни ишини анализ қилинг. Нормал режимдаги ва битта фазани ерга уланиб қолгандаги режим учун кучланишларни вектор диаграммасини қуринг. а) изоляцияланган нейтрал билан ва б) заминланган нейтрал билан ишлайдиган тармоқларни кучланиш классларини санаб утинг. Изоляцияланган нейтралли тармоқни битта фазаси ерга уланиб қолганда ишлаши мумкинми ва нимага? Тармоқ изоляциясини назорат қилиш учун қандай кучланиш трансформаторларини қўллаш мумкин? а) В фазаси ва б) С фазаси ерга улангандаги кучланишларни вектор диаграммаларини қуринг. Синхрон машиналарни нормал режимини характерланг. Рухсат этилган оғиш чегараларини айтинг. Синхрон генераторларни номинал параметрларини айтинг. Генераторларни совутиш учун қандай системалар қўлланилади? Синхрон генераторларни нормал иш режимларини ифодаланг. Режимни параметрларини рухсат этилган оғиш чегараларини айтинг. Синхрон машиналарни нонормал иш режимларини ифодаланг. қандай холларда асинхрон режим пайдо бўлади? Носимметрия пайдо бўлганда ишлашни рухсат этилган давомийлиги қандай топилади? Синхрон машиналарни параллел ишлашини турғунлиги нима? Динамик ва статик турғунликлар қандай топилади? Чўткасиз қўзғатиш нимадан иборат? қўзғатиш системаларини турли хилларини таққосланг. Генераторларни қўзғатилишини автоматик бошқаришни электрон тизимларини тушунтиринг ва баҳо беринг. Реактив қувватни қайта тақсимлаш билан кучланишни ростлаш нимадан иборат ва қандай холларда қўлланилади? Кучли трансформаторлар ва автотрансформаторларни номинал параметрларини санаб ўтинг. Трансформаторлар чулғамларини уланишини қандай схема ва гуруҳлари қўлланилади? Трансформаторлар қандай совутилади? Автотрансформаторларни иш режимларини хусусиятларини айтинг. Автотрансформаторларни иҚТисодий афзалликлари нимада? Автотрансформаторларни улаш схемаларини хусусиятлари қандай? Нима учун автотрансформаторли нимстанцияларини 6-10 кВ томонларида созловчи трансфор маторларни ўрнатиш тавсия этилади? Турли кучли трансформатор ва автотрансформаторларни ҳарф-рақамли белгиланишини тушунтиринг, масалан, ТРДН-40000110, ТДТН-25000220, ТДЦ-250000330, АОДЦТ-667001150500. Кучли трансформаторни занжирлардаги ўлчов асбобларини тахминий рўйхатини тузинг. Кучли трансформаторни уланиш гуруҳи нимани билдиради (масалан, Y-II, YY-12 ва ш.ў.). Кучли трансформаторларни совутиш системаларини қандайлари мавжуд? Кучли трансформаторларни кучланишлари қандай созланади? Кучланишни ростлашни усулларии таққосланг ва баҳо беринг. қисқа туташув токини нодаврий ташкил этувчисини сўниш ваҚТ доимийси Тн0; Тн бўлганда зарба коэффициенти kз қандай қийматларга эга бўлади? қисқа туташув бўлган жой яқинида уланган катта асинхрон двигателлар қисқа туташув токларига қандай таъсир қиладилар? Трансформаторларни заминланган нейтралларини сони бир фазали қисқа туташув токига қандай таъсир қилади? қисқа туташувни қайси турида ток ўтказувчи қисмларни орасида ўзаро таъсирни энг катта кучлари ҳосил бўлади? Нима учун токни чегараловчи реакторлар пўлат магнит ўтказувчига эга эмаслар? Ёйни сўндириш усулларини айтиб ўтинг. Нима учун электр қурилмалари 1 кВ-гача ва 1 кВ-дан юқориларга бўлинади? қандай коммутацияловчи аппаратлар паст кучланишлиларга қарайдилар? Нима учун ажратгич (разъединител) билан юклама токини ўчириш мумкин эмас. Контактларни ўтиш қаршилигини пайдо бўлишини сабаби нима? Контактларни ўтиш қаршилиги нимага боғлиқ? Электр аппаратларда қўлланиладиган контактларни конструкциясини тушинтиринг. Сақлагич қандай ишлайди? Эрувчан элементни ҳимоя характеристикаси деб нимани айтилади? Сақлагични номинал токи ва эрувчан элементни номинал токи деганда нимани тушунилади? Юқори кучланишли узгичларни вазифаси нимадан иборат? Узгичларни қандай турлари мавжуд? Мойли узгичларни юритмаларини қандай турлари мавжуд? Мойли узгичларни синаш дастурига нима киради? Кам мойли узгични иш принципини тушунтиринг. Юқори кучланиш узгичларига қандай талаблар қўйилади? Нима билан юклама узгичлари юқори кучланиш узгичларидан фарқ қилади? Ҳаволи ва элегазли узгичларда ёй нима билан сўндирилади? Ток трансформаторларини вазифаси? Ток трансформаторларини токли ва бурчакли хатоликлари нимадан келиб чиқади? Ток трансформаторларини қандай аниқлик класслари мавжуд? Нима учун ишлаб турган ток трансформаторларини иккиламчи чулғамини узиш мумкин эмас? Ток трансформаторларини синашда қандай тажрибалар ўтказилади? Кучланиш трансформаторларини (КТ) вазифаси? Download 350 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling