Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги электроэнергетика факультети


Download 350 Kb.
bet1/9
Sana02.01.2023
Hajmi350 Kb.
#1074823
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
топширик




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ



ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭНЕРГЕТИКА КАФЕДРАСИ


5140900-КАСБ ТАЪЛИМИ «ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА» ЙЎНАЛИШИ
БАКАЛАВРИАТИ УЧУН ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАР ВА НИМСТАНЦИЯЛАРНИ
ЭЛЕКТР ҚИСМИ ФАНИДАН КУРС ЛОЙИХАСИНИ БАЖАРИШ
УЧУН ТОПШИРИҚЛАР ВА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

НАМАНГАН – 2011


Ушбу услубий кўрсатмаларда «Электроэнергетика» йўналиши бўйича таълим олаятган бакалавриат талабалари учун курс лойихасини бажариш учун ишлаб чиқилган топшириқлар ва кўрсатмалар келтирилган.
Услубий кўрсатмаларни ҳажми катталиги туфайли ҳисоб-тушунтирув ёзувда бажариладиган ҳисоблар, электр ускуналарини танловлари ва вариантларни таққослаб, оптималини танлаш тартиби ва бунда ҳисобга олинадиган омиллар бошқа алоҳида услубий кўрсатмаларда келтирилади, чунки бу масалалар ҳам курс лойихаси, ҳам битирув малакавий ишларда кўриб чиқилади.
Мазкур услубий кўрсатмаларда келтирилган тавсиялар 5140900 Касб таълими (Электроэнергетика) йўналиши талабалари учун тузилган бўлиб, бу тавсиялардан касб таълими йўналишидаги барча битирувчилар фойдаланишлари мумкин.
Тузувчи: т.ф.д., проф. М.Джурабоев
Тақризчи: доц. Н.Зокиров

Ушбу услубий кўрсатма кафедранинг 2011 йил


« » йиғилишида ( -мажлис баёни) кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Ушбу услубий кўрсатма институт илмий-методик кенгашининг 2011 йил « » сонли мажлисида муҳокама қилинган ва чоп этишга тавсия этилган.




ТОПШИРИҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ОИД УМУМИЙ

МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР


Электр станциялар ва нимстанцияларни электр ускуналари фанидан курс лойихасини бажариш учун топшириқлар ва услубий кўрсатмалар.


Курс лойихаларини мавзулари кафедрада тасдиқланади ва улар қайсидир битта масалани ечишга бағишланган бўлади. Лойиха бажарилиши мумкин:

  1. лойихачи ва бошқа ташкилотлар кўриб чиқаятган реал объектлар учун;

  2. мутахассислик бўйича фанни ўрганишдаги маълум бўлимларини қайтариш ва чуқурлаштириш учун раҳбар тузган топшириқдаги объект учун;

  3. қандайдир янги, тўла ёки қисман илмий-тадқиқот характерига эга масалаларни ечиш учун.

Талаба курс лойихасига топшириқларни ва услубий кўрсатмаларни фанни ўрганиш учун йўлланма сифатида қабул қилиши лозим.
Бу билан бирга шу топшириқларни ўқитувчи тузган вариантлар асосида бажаради, ҳимоялайди ва лойихани сифати ва ҳимоя натижаси бўйича баҳоланади.
Курс лойихасини бажариш – фанни ўрганиш жараёнидаги муҳим босқич. Бундан ташқари, лойихани тўлиқ ва тўғри бажариб, тушунтирув ёзуви ва чизмаларини талабга жавоб берадиган сифат билан бажарилиши фан материалини ўзлаштирганини далилидир. Лойихани бажариш жараёнида қийинчилик пайдо бўлса, талаба топшириқ берган ва фанни ўқитадиган домладан ёзма ёки оғзаки маслаҳат олиши мумкин. Режага биноан талаба битта курс лойихасини бажариши керак.
Бажарилиши лозим бўлган курс лойихаси ўқитувчи томонидан вариантланади (кафедра билан келишилган холда). Вариант номери талабани шифрини охирги рақами асосида ёки бошқа тартибда белгиланади.
Курс лойихасини бажаришда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

  1. курс лойихасини ҳисоб-тушунтирув ёзуви пастали сиёҳ билан, ўқитувчини эътирозлари учун майдон қолдириб ёзилади;

  2. ифодаларга қўйилган катталикларни ва натижани ўлчов бирликлари кўрсатилиши лозим;

  3. ҳамма чизмалар (расмлар, графиклар, схемалар) аниқ, етарли катта масштабда бажарилиши керак;

4) схема ва диаграммалар чизма асбоблар ёрдамида чизилиши керак, схема элементлари ГОСТ-га биноан белгиланиши керак;

  1. курс лойихасини муқовасида вазирлик, институт, факультет, кафедра номи, талабани гуруҳи, исми-шарифи, фан номи ва лойиха мавзуси кўрсатилиши лозим;

  2. курс лойихасини охирида фойдаланилган адабиётлар, ёзилиш ваҚТи ва шахсий имзо қўйилиши лозим.

Ҳамма талаблар принципиал тўғри бажарилиб, лойиха ҳимоя қилинса, курс лойихаси ижобий баҳоланади. Агар курс лойихаси салбий баҳоланган бўлса, ҳамма тузатишлар талаба томонидан рецензент имзосидан кейин ёзилиши керак. Курс лойихасини тўғриланган варианти олдингиси билан бирга қайта текширувга тақдим этилиши ва ҳимоя қилиниши керак.


Download 350 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling