Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


Download 146 Kb.
bet1/8
Sana09.06.2023
Hajmi146 Kb.
#1468068
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КУРС ИШИ услубий курсатма




Ўзбекистон республикаси


олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ


БИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
КУРС ИШЛАРИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Фарғона-2018


Услубий кўрсатма фаннинг ишчи ўқув дастури, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ, география кафедраси доценти О.Абдуғаниев, ўқитувчилар Х.Абдувалиев, М.Қўчқоровалар томонидан 2014 йилда тайёрланган услубий кўрсатмадан фойдаланиб ишлаб чиқилди.


Тузувчи: М.Шерматов – ФарДУ “Биология” кафедраси
доценти, б.ф.н.
Тақризчи: М.Юнусов – ФарДУ “Биология” кафедраси
доценти, б.ф.н.
Курс ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма “Биология” кафедрасининг 2016 йил 28 августдаги 1 – сон йиғилишида мухокамадан утган ва фойдаланишга тавсия этилган.


Кафедра мудири: _______________ Шерматов М

СЎЗ БОШИ


Таълим тизимидаги янги концепция ҳар бир талабанинг имкониятларини ҳисобга олиш, унинг ўзини намоён қилиш ва ривожлантиришга имкон яратиб берадиган таълимнинг яккалаштирилган характеридан иборат. Бунга эса талабаларнинг турли имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларга табақалаштирилган мустақил ва ижодий ишлар бериш асосида эришиш мумкин.


Ўқув режага мувофиқ равишда «Биология ўқитиш методикаси» йўналиши талабалари 2 ва 3 курсларда курс ишлари, 4-курсда эса малакавий битирув ишларини бажаришади. Курс ишларини бажариш учун ўқув режада «Ботаника, «Зоология», «Биология ўқитиш назарияси ва услубиёти”, «Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойихалаштириш» фанларидан соатлар ажратилган.
Мустақил иш сифатида методик жиҳатдан тўғри бажарилган турли хилдаги рефератлар талабаларнинг курс ва малакавий битирув ишлари учун замин ҳозирлайди ва уларга илмий анжуманларда қатнашишга имкон яратади. Натижада талабалар нафақат илмий билимлардан фойдаланиш, балки маълум маънода уларни ишлаб чиқаришни ҳам ўрганадилар. Улар мустақил равишда ўқув-ижодий ишларни бажаришда муайян мантиқ ва илмий маданиятга риоя қилишлари лозим бўлади. Жаҳон педагогикасида шаклланиб бораётган янги таълимий тизимда компьютер ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Маскур услубий кўрсатманинг асосий мақсади талабаларга телекоммуникация воситаси бўлган Интернет, ундаги интерактив анжуманлар, ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда реферат ва курс ишларини методик жиҳатдан тўғри бажаришларига ёрдам беришдан иборат.
Ўқув адабиётлари, фонд материаллари, Интернет ва Microsoft Word редакторидан фойдаланиб рефератлар тузиш ҳамда курс ишларини таёйрлаш методикасини кўриб чиқамиз.



Download 146 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling