Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улубек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геоинформацион тизимлар факультети


Download 22.28 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi22.28 Kb.
#1031055
Bog'liq
МИНЕРАЛЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ГЕОЛОГИЯ ВА ГЕОИНФОРМАЦИОН ТИЗИМЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
Таълим йўналиши: 60530500-Геология (фаолият соҳаси бўйича) кечки
Минералогия ва кристаллография фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ

МАВЗУ: МИНЕРАЛЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ


Бажарди: ______________________
Қабул қилди:__________________

Тошкенн - 2022 й.
Режа:
1. Minerallar haqida.
2. Minerallarning rangi.
3. Minerallarning fizik xususiyatlari.

Минералларнинг кимѐвий таркиби кимѐвий формула ѐрдамида ифодаланади. Формула фақат минералларнинг кимѐвий таркибини ифодалаган ҳолда – эмпирик, атомларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишини ва боғланишини кўрсатган ҳолда эса структуравий тарзида акс эттирилиши мумкин. Минераллар табиатда кимѐвий элемент сифатида (соф элементлар) жуда кам, асосан кимѐвий бирикмалар ҳолида учрайди. Минералларни ташкил қилувчи компонентлар асосан содда, мураккаб ва сувли бирикмалар тарзида учрайди. Бундан ташқари минераллар изоморф аралашмалар тарзида ҳам учраши мумкин. Содда кимѐвий бирикмаларга оксидалар (Al2O3, Fe2O3, SiO2 ва бошқалар), турли кислородли тузлар (СаСО3, CaSO4, Mg2SiO4 ва бошқалар), сульфидлар (HgS, FeS2, PbS ва бошқалар), галоид бирикмалар (NaCl, CaF2 ва бошқалар) киради. Содда кимѐвий бирикмалардан ташқари табиатда мураккаб бирикмалар ҳам кўп учрайди. Буларга икки содда туздан ташкил топган мураккаб бирикмалар мисол бўлади. Масалан, CaCO3∙•MgCO3 – доломит, CuCO3∙•Cu(OH)2 – малахит. Юқорида кўрсатилган содда ва мураккаб бирикмалардан ташқари, таркибида сув молекулалари иштирок этувчи бирикмалар учрайди. Сув минераллар таркибида кристалл структурага кирган - кристаллизацион ѐки «боғланган сув» ва кристалл структурада иштирок этмайдиган эркин сувга бўлинади. Минералларнинг физик хусусиятлари уларни аниқлашда жуда катта аҳамиятга эга ва кўпгина минералларнинг амалий аҳамияти уларнинг физик хусусиятларига боғлиқ. Минералларнинг барча физик хусусиятлари қонуний ички тузилишидан келиб чиқиб, уларнинг ташқи морфологик шаклларини белгилайди. Минераллар ранги Минералларнинг ранги жуда турли-туман бўлганлиги учун уларни аниқлашда энг муҳим диагностик белгилардан бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун айрим минералларнинг номи унинг рангига қараб қўйилган. Масалан, лазурит ва азурит минералларининг ранги кўк бўлганлиги учун уларнинг номи французча – азур-кўк деган сўздан олинган, хлоритнинг ранги яшил бўлганлиги учун у юнончадаги хлорос – яшил деган сўзни, рубин қизил бўлганлиги учун лотинча рубер – қизил сўзни, родонит пушти бўлганлиги учун юнонча родон – пушти сўзини, аурипигмент сариқ бўлганлиги учун лотинча аурум – олтин сўзини англатади. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Табиий жараѐнлар натижасида ҳосил бўлган минералларнинг ранги келиб чиқишига кўра уч хил бўлади: идиохроматик, аллохроматик ва псевдохроматик. Идиохроматик ранг. Юнонча «Идиос»- ўзиники деган маънони билдиради. Табиатда учрайдиган кўпгина минералларнинг ранги қандай кимѐвий элементлардан ташкил топганлиги ва уларнинг атом, ион ва молекулалари бир-бири билан қандай боғланганлигидан келиб чиқади. Масалан: FeO·•Fe2O3 – магнетитга қора, FeS2 – пиритга сомонсимон сариқ, HgS – киноварга қизил ранг хосдир. Минералларнинг бу ўзига хос ранги идиохроматик ранг дейилиб, у турли сабаблар орқали келиб чиқади. Кўпгина минераллар рангининг юзага келиши ўша бирикма таркибида ранг берувчи хромофор элементлар борлиги билан боғлиқ. Бундай ранг берувчи хромофор элементларга Ti, V, Cr, Mn, Fe, Co, Ni, W, Mo, U, Cu, TR киради. Хромофор, яъни ранг берувчи элементларнинг энг ѐрқин мисоли хром бўлиб саналади. Унинг номи юнонча – «хром» - ранг, бўѐқ сўзидан олинган. Неча валентли хром иштирок этишига қараб, бу элемент минералга яшил ѐки қизил ранг беради. Бундан ташқари юқорида кўрсатилган элементлардан энг асосийлари бўлиб Fe+2, Fe+3, Ti ва марганец ҳисобланади. Айрим ҳоллардагина минералларнинг ранги Ni, Cu, V, Co борлиги билан боғлиқ. Темир энг кучли хромофор элементлардан бири бўлиб, у уч валентли катион ҳолида минерал таркибида иштирок этганида минералга қўнғир-қизил ранг беради. Икки валентли темир эса уч валентлига нисбатан кучсиз ҳисобланиб, ўзи иштирок этган минералларга яшил ранг беради. Айрим пайтларда темир иштирок этган минералларнинг ранги сарғиш-қўнғир бўлади. Бу гидроксил гуруҳнинг иштирок этиши билан боғлиқ бўлиб, у темир уч оксидининг ранг бериш қобилиятини кучайтириб, икки валентли темирнинг таъсирини камайтиради. Икки ва уч валентли темир бараварига минерал таркибида иштирок этганида, минерал ранги қўнғирдан яшилгача ўзгаради. Титан минерал таркибида уч валентли ҳолида иштирок этганида, у минералга бинафша ранг беради. Марганец минерал таркибида уч валентли ҳолда минералга қизил ранг беради. Никел минерал таркибида икки валентли ҳолатда яшил ва сариқ ранг беради. Уч валентли ванадий минералга яшил ранг беради. Мис иони минералга яшил ва кўк ранг беради, буларнинг қайси рангда кўпроқ бўлиши минерал таркибидаги кристализацион сув миқдори билан боғлиқ. Кобальт минерал таркибида олти валентли ҳолда иштирок этганда қизил рангли, тўрт валентли ҳолда кўкимтир бўлади. Аллохроматик ранг. Юнончадан таржима қилинганда «аллос» - ташқи, ўзга деган маънони билдиради. Бир минералнинг ўзи табиий шароитларда турли ранг ва тусларда учраши мумкин. Масалан: кварц (SiO2) ҳар хил рангларда учраб, унинг шаффоф рангсиз хили - тоғ биллури, бинафша рангли хили - аметист, тилла ранг сариқ хили – цитрин, қорамтир рангли шаффоф хили - морион деб аталади. Худди шунга ўхшаш ош туз – галит (NaCl) – оқ, кулранг, қўнғир, пушти ва баъзан кўк бўлиши мумкин. Бир хил таркибга эга бўлган минералларнинг бундай турфа рангларда учраши ичидаги механик аралашмалар сифатидаги ранг берувчи хромофор элементларга боғлиқ. Бу ранг берувчи аралашмалар ҳам органик, ҳам анорганик бирикмалардан иборат бўлиши мумкин. Хромофор, яъни ранг берувчи элементлар минералларга жуда оз миқдорда аралашганда ҳам рангни ўзгартириш қобилиятига эга. Минералларнинг структурасига кирган асосий элементлар билан боғлиқ бўлмаган бу ранг аллохроматик ранг дейилади. Псевдохроматик (псевдо – юнонча алдамчи) ранг. Бу оқ нур тўлқинларининг минерал юзасида сочилиши, интерференцион нур тўлқинларининг минерал юзасида ѐйилиши билан боғлиқ. Бу бизга сув устида сузиб юрган керосин, ѐғ ва нефтнинг камалак рангидек товланиб турадиган рангини эслатади. Бу шаффоф мой юзасининг остки (сувдан ажратиб турадиган) ва устки (ҳаво билан чекланган) юзаларидан қайтган ѐруғлик нурининг интерференцияланиши билан боғлиқ. Бундай алдамчи рангни лабрадор мисолида яққол кузатишимиз мумкин. Бу минералнинг юзасини маълум бурчакларга буриб қараганимизда турлича товланиб турган рангларни кузатамиз. Бу воқеани ковеллин, борнит каби минералларда ҳам кузатишимиз мумкин. Минералларнинг рангини аниқлашда одатда бирон бир жисм ѐки модданинг рангига таққослаб кўрилади. Бунда муайян минерал учун ўзгармас бўлган ранглардан фойдаланилади. Минераллар чизиғининг ранги Минерал юзасида кузатадиган рангдан ташқари минерал чизиғининг ранги каби хусусияти маълум. Минерал чизиғининг ранги текширилаѐтган минерални кукун ҳолига келтириб, бисквит деб айтиладиган чинни тахтачага чизиш ѐрдамида аниқланади. Чинни тахтачадаги минерал кукуни қолдирган из, яъни рангли чизиқ минерал рангига қараганда анча ўзгармас бўлиб, бирмунча ишончли белги ҳисобланади. Псевдохроматик рангга эга бўлган минераллар чизиғининг ранги одатда оқ бўлади. Аллохроматик рангга эга бўлган минералларнинг ранги таркибига қандай элемент аралашганлиги билан боғлиқ равишда ўзгаради. Металлсимон ялтирайдиган минераллар чизиғининг ранги одатда қорамтир ялтирайдиган турли тусда бўлади. Айрим пайтларда минераллар чизиғининг рангини аниқлаш, ўша минералнинг кимѐвий таркибини ҳам аниқлашга ѐрдам беради. Табиатда кўпинча бир минералнинг ўзи гоҳ зич масса, гоҳ кукунсимон шаклда учрайди. Бу хилларининг ранги кўпинча бир-биридан кескин фарқ қилади. Лимонитнинг зич массаси қора, кукунсимон хили эса сарғиш-қўнғир; гематитнинг кристалланган хили деярли қора, кукунсимон хили эса тиниқ қизил эканлиги бунга мисол бўлиши мумкин. Лекин табиатда кўпгина минералларда ўзининг ва чизиғининг ранги билан бир хилдир. Масалан малахитнинг иккала кўринишидагиси ҳам яшил, киноварники қизил, аурипигментники эса сариқ бўлади. Минералларнинг ялтироқлиги Минерал юзасига тушаѐтган ѐруғлик нури минерал юзасидан қисман қайтарилади, синади ва ютилади. Шу минерал юзасидан қайтган нур ялтироқлик тўғрисида тушунча беради. Минерал юзасига тушаѐтган нурни қайтариш қобилияти оптик константа ҳисобланиб, қайтариш кўрсаткичи дейилади. Минералларнинг қайтариш кўрсаткичини фотометр ѐрдамида аниқ ўлчаш мумкин. Минералларнинг қайтариш кўрсаткичи минерал юзасидан қайтган ѐруғлик нурининг минерал юзасига тушаѐтган ѐруғлик нурига нисбати билан ўлчанади. Минералларнинг қайтариш кўрсаткичи Френнел формуласи ѐрдамида ҳисобланиб, доимо бирдан кичик бўлади. 2 1 1          N N R R – қайтариш кўрсаткичи; N – минералнинг ҳавога нисбатан ўртача синдириш кўрсаткичи. Юқорида кўрсатилган формулага асосланиб қайтариш кўрсаткичини синдириш кўрсаткичига боғлиқлигини чизма орқали кўрсатиш мумкин.
Минералларнинг нурни қайтариш кўрсаткичига, синдириш кўрсаткичидан ташқари, минерал томонидан нурни ютиш кўрсаткичи (К) ҳам таъсир қилади. Минералнинг нурни ютиш кўрсаткичини ҳисобга олган тақдирда, минералнинг қайтариш кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади: R= Минералларнинг нурни синдириш кўрсаткичи туфайли турли-туман ялтираши асосан уларнинг кимѐвий таркиби ва кристалл структураси билан боғлиқ. Минералларнинг шаффофлиги Моддаларнинг ўзидан нур ўтказиш хусусияти уларнинг шаффофлиги дейилади. Шаффофлик нисбий кўрсаткичдир. Мутлақ шаффоф бўлмасада, кўпгина минераллар, айниқса металлар (юпқа қават бўлганда ҳам) нурларни шунчалик кам миқдорда ўтказадики, улар худди шаффоф эмасдек кўринади). Айнан шунга ўхшаш табиатда мутлақ шаффоф, яъни ўзига тушаѐтган нурни тамомила ўтказувчи моддадан иборат муҳит ҳам йўқ. Энг шаффоф муҳитлардан бири – тоза сув – қалин қатламида очиқ ҳаво рангга киради ва бу унинг кўзга кўринадиган ѐруғлик спектрининг қизил нурларини анча кўп ютишидан далолат беради. Маълумки, жисмга тушган ѐруғлик ўз тезлигини камайтиради, синади ва ичкарилаб борган сари энергиянинг бошқа турларга айланишига (асосан, иссиқлик энергиясига) сарфланади. Шунга кўра ѐруғликнинг миқдори камайиб, яъни ѐруғликнинг ютилиши (абсорбция) содир бўлади. Шундай қилиб муҳитдан чиқиб келаѐтган ѐруғликнинг кучи аввалги тушган ѐруғлик кучидан кам бўлади. Буни қуйидаги формула орқали ифодалашимиз мумкин: 0 I I a  a – шаффофлик коэффициенти; I - тушган ѐруғлик нури; I0 - чиқиб келаѐтган ѐруғлик нури. Юқорида кўрсатилган формуладан кўриниб турибдики, шаффофлик коэфициенти α қанчалик 1 га яқин бўлса, минерал шунчалик шаффоф бўлади. Барча минералларнинг йирик кристаллари шаффофлик даражасига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Шаффоф – минералнинг остида турган қоғоздаги ѐзув минерал устидан ҳам аниқ кўринади. Масалан: тоғ биллури, исланд шпати, гипс. Ярим шаффоф – минералнинг остида турган қоғоздаги ѐзув минерални устки қисмидан ғира-шира кўринади. Масалан: киновар, зумрат. Шаффоф эмас – минералдан деярли нур ўтмайди. Масалан: пирит, магнетит, графит. Йирик кристаллари ѐки йирик кристалл бўлаклари шаффоф бўлмаган минералларнинг кўпчилиги юпқа бўлакларида ѐки шлифларида ўзидан нур ўтказади (биотит, рутил). Минералларнинг қаттиқлиги Минералнинг қаттиқлиги деганда уларнинг механик кучга (тирналиш, ўйиш, силлиқлаш) кўрсатган қаршилиги тушунилади. Минерал қаттиқлигини аниқлашнинг турли хил усуллари маълум: аниқланаѐтган минералнинг қаттиқлигини олмосли асбоблар билан маълум куч остида босиш, қаттиқ абразив материаллар билан тирнаш, олмосли асбоблар билан текширилаѐтган минерални ўйиш, минерални маълум куч остида чизиш усуллари ва бошқалар. Минералогия амалиѐтида минерал қаттиқлигини ўлчашнинг энг оддий, содда усулларидан бири уларни эталон тариқасида олинган минераллар билан чизиш ѐрдамида тахминий аниқлашдир. Минерал қаттиқлигини бу усул ѐрдамида аниқлашда эталон сифатида австриялик минералог Фридрих Моос (1773-1839) тузган қуйидаги жадвал олинган. 1. Тальк – Mg3[Si4O10][OH]2 2. Гипс – CaSO4∙2H2O 3. Кальцит – СаСО3 4. Флюорит – CaF2 6. Ортоклаз – KАlSi3O8 7. Кварц – SiO2 8. Топаз – Al2[SiO4][F,OH]2 9. Корунд – Al2O3 5. Апатит – Ca5[PO4]3(F,Cl) 10. Олмос - С Бу жадвал шундай тузилганки, унда кейинги турган минерал ўзидан аввал турган Моос шкаласи ѐрдамида минералнинг қаттиқлиги бир минерални иккинчиси билан тирнаш орқали аниқланади. Илмий-тадқиқот мақсадларида қаттиқликни аниқ ўлчаш учун М.М. Хрушчев ва Е.С.Беркович томонидан яратилган микротвердометр ва ҳар хил олимлар томонидан ишлаб чиқилган турли усулдаги склерометрлардан фойдаланилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, айрим минералларда қаттиқлик турли йўналишларда ўзгаради. Бунга дистен минералини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Бу минералда қаттиқлик бир йўналишда 4,5, иккинчи ва учинчи йўналишларда 6 дан 7 гача боради. Кристаллокимѐвий нуқтаи назардан қараганда кристалланган жисмларнинг қаттиқлиги структура тури ва атомлар (ионлар) орасидаги боғланиш кучининг қийматига боғлиқдир. Минералларнинг уланиш текислиги Кристалларнинг маълум текисликлар ва йўналишлар бўйича синиш қобилияти уларнинг уланиш текислиги дейилади. Синиш натижасида одатда силлиқ текис юза ҳосил бўлади. Кристалларнинг маълум йўналишлар бўйича синишдан ҳосил бўлган текис юза уланиш текислиги юзаси дейилади. Бу ҳосил бўлган юзалар одатда кристалл томонларига параллел бўлади. Уланиш текислиги - бу фақат кристалл моддалар учун хос хусусиятдир. Минералларни аниқлашда энг муҳим диагностик белгилардан бири бўлган уланиш текислиги қандай даражада намоѐн бўлишига қараб қуйидагича бўлинади. 1. Уланиш текислиги ўта мукаммал минераллар. Кристаллар юпқа варақчаларга ажралиб текис юза ҳосил қилиб синиш қобилиятига эга. Бу гуруҳга кирган минералларни уланиш текислигидан бошқача йўналиш бўйича синдириш жуда қийин. Масалан: слюдалар, тальк, хлорит. 2. Уланиш текислиги мукаммал минераллар. Бу гуруҳга кирувчи минералларни болға билан уриб синдирганда, доим уланиш текислиги бўйича ажралиб, кўринишидан ҳақиқий кристалларни эслатувчи юзалар ҳосил қилади. Бунда уланиш текислиги ўта мукаммалга ўхшаш жуда силлиқ бўлмай, катта механик куч таъсирида юзага келади. Уланиш текислигидан бошқа йўналиш бўйича синдириш жуда қийин. Масалан: галит, галенит, кальцит. 3. Уланиш текислиги ўртача минераллар. Бу гуруҳга кирувчи минералларни болға билан уриб синдирганда минерал бўлакларида уланиш текислиги ҳам, тасодифий йўналишлар бўйича нотекис юзалар ҳам аниқ кўриниб туради. Масалан: дала шпатлари, амфиболлар. 4. Уланиш текислиги номукаммал минераллар. Уланиш текислиги яққол кўриниб турмайди, уни минерал парчаси сиртидан қидириб топишга тўғри келади. Синган жойлари одатда нотекис юзалардан иборат бўлади. Масалан: апатит, оливин. 5. Уланиш текислиги ўта номукаммал бўлган минераллар ѐки бошқача қилиб айтганда уланиш текислиги йўқ минераллар. Бу гуруҳга кирувчи минералларни болға билан уриб синдирганда турли йўналишлар бўйича синиб, текисмас юза ҳосил бўлади. Масалан: кварц, корунд, олтин, платина. Минераллардаги уланиш текислиги бир, икки ва бир неча бўлиб, турли текисликларда турлича намоѐн бўлиши мумкин. Масалан: галенит ва галитда уланиш текислиги куб бўйича (100), слюдаларда пинакоид (001) бўйича намоѐн бўлади. Дала шпатларида эса учинчи пинакоид бўйича (001) мукаммал бўлиб, иккинчи пинакоид бўйича эса (010) номукаммал бўлади. Минералларнинг солиштирма оғирлиги Минералларни аниқлашда ѐрдам қиладиган энг муҳим белгиларидан бири уларнинг солиштирма оғирлигидир. Минералларнинг солиштирма оғирлиги деб, у сиқиб чиқарган сув ҳажмига нисбатан ўлчанадиган оғирлигига айтилади. Ўлчов бирлиги г/см3 , кг/дм3 ѐки т/м3 . Минералларнинг солиштирма оғирлиги қуйидаги усуллар ѐрдамида аниқланади. Солиштирма оғирликни аниқлашнинг энг осон усулларидан бири уни оддий тарози ва пикнометр ѐрдамида аниқлашдир. Бунинг учун аввал солиштирма оғирлиги аниқланаѐтган минерал намунаси тарози ѐрдамида тортилади, сўнгра пикнометрга муайян ҳажм миқдорида сув солиб тарозида тортилади. Бундан кейин ўлчанган минерал намунаси сувли пикнометрга солинади ва бунинг натижасида ҳажмдан ортиқ бўлиб қолган сув сиқиб чиқарилиб, пикнометрни сув ва минерал билан биргаликдаги оғирлиги ўлчанади. Шу қийматлар ўлчангандан сўнг солиштирма оғирлик қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 1 Р М Р М Д    Д – солиштирма оғирлик; М – минерал оғирлиги; Р – пикнометрнинг сув билан оғирлиги; Р1 – пикнометрнинг сув ва минерал билан оғирлиги. Солиштирма оғирликни аниқлашнинг яна бир усулида оғир суюқликлардан фойдаланишдир. Бу усулда солиштирма оғирлиги маълум бўлган индикатор минераллардан фойдаланилади. Аниқланаѐтган минерал намунаси индикатор сифатида олинган оғир суюқлик билан мувозанат ҳолига келса (яъни пастга чўкмай ва устига кўтарилмаса) бу минералнинг оғирлиги индикатор минерал билан баробар деган хулоса келиб чиқади. Минералларнинг солиштирма оғирлиги 0,8 дан 23 гача борада ва қуйидаги гуруҳларни ташкил этади: - Енгил минералларга солиштирма оғирлиги 0,8 дан 2,5 гача бўлган минераллар киради. Масалан: гипс, галит, графит. - Ўртача минералларга солиштирма оғирлиги 2,5 дан 4,0 гача бўлган минераллар киради. Масалан: кварц, флюорит, кальцит. - Оғир минераллар, бу гуруҳга солиштирма оғирлиги 4,0 дан оғир бўлган минераллар киради. Масалан: галенит, барит, соф олтин. Минералларнинг солиштирма оғирлиги шу минерални ташкил қилган элементларнинг атом оғирликлари, ион радиусларининг ўлчами ва координацион сони билан боғлиқ. Минералларнинг солиштирма оғирлиги гравитацион усуллар ѐрдамида маъданли минералларни маъданиз минераллардан ажратиб олишда муҳим рол ўйнайди. Минералларнинг магнитлик хусусияти Табиатда магнитлик хусусиятига эга бўлган минералларнинг сони унчалик кўп эмас, шунинг бу хусусият минералларни аниқлашда диагностик белги сифатида муҳим аҳамиятга эга. Минералларнинг магнитлик хусусияти эркин айланадиган магнит милига текширилаѐтган минерал намунасини яқинлаштириш йўли билан аниқланади. Магнитлик хусусиятига қараб минералларни қуйидагича ажратишимиз мумкин: Ферромагнит минераллар, бу минераллар магнитлик хусусиятига эга бўлиб (яъни магнитдан иборат) темир қириндиси, мих ва бошқа буюмларни ўзига тортади. Масалан: магнетит, никелли темир, ферроплатина. Ферромагнит хусусиятига эга бўлган минераллар ҳалқ хўжалиги ва фанда муҳим аҳамиятга эга. Бу хусусиятдан маъданларни бойитиш ишларида (магнит ѐрдамида саралаш), айрим минералларни қидиришда (магнетит) ва аниқлашда, радиотехникада фойдаланилади. Табиатда магнитдан қочувчи минераллар ҳам мавжуд, яъни минерални магнит милига яқинлаштирсак у бу минералдан қочади. Бундай минералларга диамагнит минераллар дейилади. Масалан: соф висмут. Табиатда магнит милига барча минераллар ҳам таъсир этавермайди. Магнит милига таъсир қилиш айрим минераллар учун хосдир. Шунинг учун магнит кучига таъсир қиладиган ѐки бошқача қилиб айтганда магнит кучига тортиладиган минералларни парамагнит минерал дейилади. Масалан: темир қириндиси, сидерит. Минералларнинг магнитлик хусусияти уларнинг кристалл структурасига боғлиқ бўлиб, ферромагнит минералларда металл боғланишга, парамагнит ва диамагнит минераллар эса ион боғланишга эга бўлади. Минералларнинг мўртлиги, қайишқоқлиги ва болғаланувчанлиги Бу хусусиятлар минералларни аниқлашда иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлса ҳам, айрим минералларни аниқлашда муҳим белги ҳисобланади. Минералларнинг мўртлиги деганда зарба таъсирида майдаланиб кетиш хусусияти тушунилади. Мўрт минераллар зарба теккан жойидан бошлаб барча йўналишлар бўйича жуда кўп миқдорда дарзликлар юзага келади. Бу минераллар тирналганда кукун ҳосил бўлади. Минералларнинг қайишқоқлиги деганда уларни ташқи деформация таъсирида ўз шаклини ўзгартириши ва ўша куч таъсири йўқолгандан сўнг яна асл ҳолига қайтиш хусусияти тушунилади. Бунга слюдалар гуруҳига кирувчи минераллар мисол бўлади. Минералларни урганда ѐки пичоқ билан тирнаганда айрим минераллар уқаланиб, майдаланиб кетмасдан уларнинг сиртида текис силлиқ юза ҳосил бўлади. Бу минералларнинг болғаланувчанлик хусусиятидан далолат беради. Бу асосан соф металлар (олтин, кумуш, мис) учун характерилидир. Бу минераллар билан чинни пластинкага чизганда ялтироқ металлсимон из қолади. Минералларнинг бошқа физик хусусиятлари Минералларнинг бошқа хусусиятларидан (иссиқлик ўтказувчанлиги, электр ўтказувчанлиги, пироэлектрик ва пьезоэлектрик хусусиятлари, детекторлик хусусияти, қиздирганда ва эритувчиларда эрувчанлиги ва ҳ.к.) кўпроқ диагностик аҳамиятга эга бўлгани, яъни минералларни аниқлаш учун ѐки аниқлашнинг тўғри ѐки нотўғри эканлигини текшириб кўриш учун ѐрдам берадиган хусусиятларидан айримларини кўриб чиқамиз. Айрим минералларни урганда ѐки синдирганда ўзидан ҳид чиқариш хусусияти уларни аниқлашда энг муҳим диагностик белгилардан бири ҳисобланади. Масалан, соф маргимуш, арсенопирит (FeAsS) ва бошқа металларнинг арсенидлари зарба таъсирида, айниқса оловда қиздирганда ўткир саримсоқ ҳидини «маргимуш ҳиди» таратади.
Хулоса
Нефт конларида кўп учрайдиган водород сульфиднинг ўзига хос ҳиди бор. Шунинг учун водород сульфидли конларни шу ҳиди билан топиш анча енгиллашади. Айрим минералларни аниқлашда уларнинг мазаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан: ош тузи шўр, сильвин эса тахир мазага эга. Айрим минералларни қидиришда товуш чиқариш хусусияти муҳим аҳамиятга эга. Масалан, церуссит (PbCO3) массалари ерга урилганда шишадек товуш чиқаради. Худди шунга ўхшаш ҳар хил пишиқликдаги тоғ жинслари ва маъданлар уларни қазиш вақтида тоғ ускуналари зарбасидан бир-биридан фарқ қиладиган турли товушлар чиқаради, бунга тоғ лаҳимларида амалий тажрибага эга бўлгандан сўнг ўрганиб олиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1. Betextin A.G. Mineralogiya kursi. T. «O‘qituvchi», 1969.
2. Qo‘shmurodov O., Qodirov M.X.. Petrografiya. T. «Universitet», 1994.
3. Qo‘shmurodov O., Umarov A.Z., Ishbayev X.J. Kristallografiya.
4. T. «Universitet» 2004.
5. Qo‘shmurodov O., Koneyev R.I., Umarov A.Z. Mineralogiya T. «Universitet», 2005.
6. Qodirov M.X., Shorahmedov Sh.Sh. Geologiyadan amaliy mashg‘ulotlar. Toshkent. «O‘zbekiston», 1994.
Download 22.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling