Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Назорат учун савол ва топшириқлар


Download 0.55 Mb.
bet21/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Назорат учун савол ва топшириқлар

  1. Ҳосила маъноларнинг бош маъно билан муносабатига кўра полисемия қандай турларга бўлинади?

  2. Радиаль боғланишли полисемия деб нимага айтилади? Мисоллар келтиринг.

  3. Занжирсимон полисемия деб нимага айтилади? Мисоллар келтиринг.

  4. Радиаль-занжирсиомн полисемия деб нимага айтилади? Мисоллар келтиринг.

  5. Маъноларнинг оппозициясига кўра полисемиянинг қандай турлари ажратилади?

  6. Ассоциатив полисемияни тушунтиринг

  7. Ассоциатив-мазмуний полисемия деб қандай полисемияга айтилади? Мисоллар келтиринг.


14-§. Лексик маънонинг ўзгариши
Объектив олам доимо ўзгаришда экан, унинг инъикоси бўлган тил ҳам доимий ўзгаришда бўлади. Тил ижтимоий ҳодиса экан, албатта, жамиятдаги ўзгаришлар унда ўз аксини топмай қўймайди. Иккинчи томондан, тилнинг ўзи ҳам «тирик» система бўлиб, у ўзининг ички қонуниятлари асосида ўзгариб туради. Тилдаги ўзгаришлар тез содир бўладиган жараён эмас. У аста-секинлик билан, изчиллик билан йиллар давомида ўзгариб боради. Тилдаги ўзгаришлар лексик сатҳда тезроқ ва ёрқинроқ кечади. Лексик сатҳдаги лисоний ўзгаришлар қаторида лексик маънонинг ўзгариши алоҳида ўрин тутади. Лексик маънонинг ўзгариши узоқ давом этадиган жараён бўлиб, ўзгаришларнинг сабабини, моҳиятини, йўлларни аниқлаш кўп меҳнат талаб қиладиган тадқиқотлардандир. Лексик маънонинг ўзгаришини ўрганишда тарихий, қиёсий методларга таянилади. Баъзан лексик маънонинг ўзгариш йўлларини чуқур тадқиқ қилмасдан, тарихий фактларга асосланмасдан субъективликка йўл қўйилган илмий ишларга, фикрларга ҳам дуч келамиз.
Лексик маънонинг ўзгариши миллий тилларда ўзига хос йўсинларда кечади. Лексик маънонинг ўзгариш қолипларини, андозаларини бошқа тиллардан зўрма-зўраки кўчирилиши ҳам мақсадга мувофиқ эмас.
Ўзбек тилшунослигида этимологик лексик маъноларни тиклаш, маъно ўзгариши йўлларни аниқлашда Ш.Раҳматуллаевнинг «Ўзбек тилининг этимологик луғати» асос вазифасини ўташи мумкин.
Лексик маънонинг ўзгариш йўллари қуйидагилардир: маъно кўчиши, маъно кенгайиши, маъно торайиши.
Маъно кўчиш йўллари метофора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик бўлиб, биз уларни полисемия баҳсида (11-§) ўргандик.
Маъно кенгайиши – аввал тор доирадаги воқеликни ифодалаган маънонинг кейинчалик кенг доирадаги воқеликни ифодалай бошлашга ўтиши. Масалан, қишлоқ сўзи дастлаб «қиш фаслида яшайдиган жой»ни англатган, ҳозир эса «аҳоли муқим яшайдиган маъмурий ҳудудни»ни билдиради.
Маъно торайиши – аввал кенг доирадаги воқеликни ифодаловчи маънонинг кейинчалик тор доирадаги воқеликни англатишга ўтиши. Масалан, яроқ лексемаси олдин «керак бўладиган нарса - қурол» маъносини билдирган бўлса, ҳозирги кунда мазкур лексеманинг маъноси торайиб «ҳужум қилишда ишлатиладиган қурол» маъносини англатади.
Лексик маъно ўзгаришининг натижаси икки хил бўлади:
1) Лексеманинг семантик структурасидаги маъноларнинг сони кўпаяди. Бу ҳол полисемияга кейинчилик омонимияга олиб келади. Лексик маънонинг миқдори маъно кўчиш усуллари орқали кўпайяди.
2) Лексема маъносининг ҳажми ўзгаради. Бунда янги маъно ҳосил бўлмайди, маънонинг ҳажми кенгаяди ёки тораяди.
Маъно кўчиши ва маъно ҳажмининг кенгайиши лексик маъно тараққиётига олиб келади.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling