Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Download 0.55 Mb.
bet1/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МУҲАЙЁ ҲАКИМОВА


СЕМАСИОЛОГИЯ
Ўқув қўлланма


ТОШКЕНТ -2007
«Семасиология» ўқув қўлланмаси ўзбек филологияси йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган.
Қўлланма семасиология курсини ўз ичига олган бўлиб, ўқув дастурига мос равишда ёзилган.
Олий таълим вазирлиги қошидаги Олий ўқув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан ўқув қўлланма сифатида нашр қилишга тавсия этилган.
Масъул муҳаррир:
М.Йўлдошев Низомий номидаги ТДПУ доценти,
филология фанлари номзоди

Тақризчилар:


Ҳ.Шамсиддинов ЎзМУ профессори, филология фанлари доктори

Р. Юнусов Низомий номидаги ТДПУ профессори,


филология фанлари номзоди
Муҳаррир: ўқитувчи Н.Аҳмедова


БИРИНЧИ БОБ. СЕМАСИОЛОГИЯ ВА УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
1-§. Семасиология тилшуносликнинг маъно ҳақидаги соҳаси

Семасиология тилшуносликнинг маъно ҳақидаги соҳасидир. Тилнинг турли сатҳларидаги бирликларнинг маъносини тадқиқ этиш семасиологиянинг вазифаси ҳисобланади. Лисоний маъно, яъни тил бирликлари англатаётган маъно унинг ўрганиш предмети саналади. Демак, семасиология тил бирликларининг маъносини тадқиқ қилади.


Тил нутқ ҳосил қилувчи система сифатида маъно ташиш учун яшайди. Ушбу маъноларнинг моҳияти, тузилиши, турлари, маънонинг тил сатҳлари бирликларига бириктирилганлик даражаси, сатҳ бирликлари ўртасидаги маъно тақсимоти, шу нуқтаи назардан тилларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари, маъноларнинг бирикиб мураккаб мазмун ҳосил қилишлари кабиларни ўрганиш семасиологиянинг асосий вазифаларидан саналади.
Тилшуносликнинг лексикология, грамматика бўлимларида ҳам тил бирликларининг маъноси ўрганилади. Бу бўлимларда маъно шакл билан бирга, унинг функцияси сифатида тадқиқ қилинади. Семасиологияда эса лисоний маъно алоҳида моҳият сифатида ўрганилади.
Семасиология ҳам ўз навбатида умумий ва хусусий семасиологияга бўлинади. Умумий семасиология барча тиллар учун умумий бўлган маъно назариясини, маъно турларини, семантик структуранинг умумий томонларини ўрганса, хусусий семасиология аниқ бир тилнинг маъно хусусиятларини ўрганади. Семасиология барча тил бирликларининг маъносини ўрганар экан, унинг ички тузилиши тил структурасини акс эттиради. Рус тилшуноси В.М.Никитин семасиология соҳасини маънонинг умумий назарияси ва типологиясидан ташқари қуйидаги қисмлардан иборат эканлигини айтади1:

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling