Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Назорат учун савол ва топшириқлар


Download 0.55 Mb.
bet9/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Назорат учун савол ва топшириқлар

  1. Тушунча қандай категория?

  2. Воқелик ва у ҳақидаги тушунча муносабатини тушунтиринг.

  3. Тушунчадан маъно ҳосил бўлиши жараёнини тушунтиринг.

  4. Тушунчанинг ҳажми нима ва унинг маъно билан муносабати қандай?

  5. Тушунчанинг мундарижаси нима ва унинг маъно билан муносабати қандай?

  6. Тушунча ва лексик маънонинг умумий, ўхшаш томонларини айтинг.

  7. Тушунча ва лексик маънонинг фарқли, ўзига хос томонлари нималардан иборат?

7-§. Лексик маънонинг қирралари
Лексик маъно мураккаб, кўп қирррали, шу билан бирга, бир бутун яхлит объектдир. Мазкур яхлит бутунлик доирасида лексик маънонинг қуйидаги қирралари ажратилади:
1) Лексик маъно нолисоний воқеликнинг махсус лисоний умумлашган инъикосидир;
2) Лексик маъно конкрет муайян бир воқеликнинг, нарсанинг номи, ифодаланишидир;
3) Маъно лексик бирликнинг компоненти (таркибий қисми) сифатида тил системасининг структур элементидир;
4) Лексик маъно сўзловчининг сўзга муносабатини ва аксинча, сўзнинг сўзловчига муносабатини ифодаловчи бирликдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, лексик маънонинг қуйидаги бир-бирига боғлиқ бўлган турлари ажратилади: сигнификатив маъно, денотатив маъно, структур маъно, эмотив маъно.
Сигнификатив маъно ёки «соф лисоний» маъно объектив воқеликнинг махсус лисоний инъикоси, лексик бирликнинг асосий семантик мундарижасидир. Бундай маъно юқорида таъкидлаганимиздек, белгининг (номнинг) бошқа бир лексик бирликдан фарқланиши учун тушунчадан муайян белгиларнинг танлаб олиниши ҳисобига юзага чиқади. Мазкур маъно, кўпинча, сўз маъноси деб юритилади ва луғатларда изоҳ сифатида берилади. Масалан, алла сўзининг сигнификатив маъноси «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да шундай берилади: «гўдакни ухлатишда яккахон усулида айтиладиган қўшиқ»15. Сигнификатив маъно «бу лексик бирлик қандай маъно англатади?» деган саволга жавоб беради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling