Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Download 0.55 Mb.
bet11/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Парадигматик структур маъно ўхшашлиги асосида ўзаро боғлиқ ва оппозицияда бўлган бир жинсли лексик бирликларнинг муайян гуруҳ (парадигма) ҳосил қилувчи, кетма-кет бўлмаган муносабатини ифодалайди. Парадигматик маъно лексик бирликнинг гуруҳдаги (парадигмадаги) бошқа лексик бирликлар муносабатини акс эттирувчи ички хусусиятидир. Пардигматик маъно лексик бирликни ўзаро ўхшаш лексемалар билан зидлаш асосида тил системасидаги тутган ўрнини кўрсатиб беради. Структур маънонинг бури турини Ф. де Соссюр valeur(значимость), яъни фарқловчи маъно деб номлаган. Лексик парадигмаларга синонимик қаторлар (босинқирамоқ, алаҳламоқ, алаҳсирамоқ), антонимик жуфтликлар (катта - кичик), лексик-семантик гуруҳлар (масалан, рўзғор буюмлари номлари), мазмуний майдонлар (вақт, макон, шахс номлари мазмуний майдони) мисол бўла олади.
Ҳар бир лексик бирлик ўзининг мазмуний мундарижасига, валентлигига эга бўлиши билан бирга, тил системасида ўзига хос парадигматик маънога ҳам эга бўлади. Масалан, ўзбек тилида ҳафта лексемасининг сигнификатив маъноси «душанбадан якшанбагача бўлган етти кеча-кундузни ўз ичига олган вақт»ни билдирса, парадигматик структур маъноси унинг тил системасидаги ўрни – вақт ўлчови отлари лексик семантик гуруҳида сутка ва ой лексемалари орасида эканлигини билдиради: секунд - минут - соат - сутка - ҳафта - ой - фасл - йил - аср.
Парадигматик маъно матнда, нутқда бевосита кузатишда берилмайди. У лексик бирликларнинг қаршилантириш орқали махсус лингвистик таҳлиллар асосида аниқланади. Аслида, лексик бирликлар ифодалаган тушунчалар инсон онгида гуруҳлар (парадигмалар) шаклида мавжуд бўлиб, улар лексик бирликларнинг синтагматик муносабати учун потенциал танланиш имкониятидир. Масалан, юз, бет, афт, башара, турқ, чеҳра, жамол, дийдор, ораз, узор, руҳсор парадигмаси аъзолари синтагматик боғланишлар учун потенциал танланиш имкониятидир. Юз лексемаси эмоционал-экспрессивлик жиҳатидан нейтрал бўлгани учун у миқдоран кўплаб боғланишлар ҳосил қилиши мумкин. Яъни, юз лексемаси эмоционал нейтрал, салбий ва ижобий сўзлар билан бирика олади: юзини ювди, гул юзли, юзи буришди каби. Эмоционал-экспрессив нейтрал бўлмаган парадигма аъзолари эса бу жиҳатдан нейтрал бўлган лексемаларга нисбатан кам боғланишлар ҳосил қилади. Масалан, салбий эмоционал оттенкага эга бўлган башара лексемаси салбийлик бўёғи мавжуд бўлган (айрим ҳолларда нейтрал: башарангни юв) лексемалар билан боғланиш учун парадигмадан танлаб олинади: башараси тиришди, башараси расво каби. Ижобий оттенкали лексемалар ҳам худди шундай эмоционаллик жиҳатидан ижобий ва айрим ҳолларда нейтрал лексемалар билан боғланиш ҳосил қилиш учун танланади: чеҳраси ёришди, ой чеҳрали каби. Лекин ижобий коннотатив маъноли лексема салбий коннотатив маъноли лексема билан боғланиш учун танланмайди: Гўзал турқли жонона, орази бужмайди каби.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling