Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Download 0.55 Mb.
bet10/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Денотатив маъно лексик бирликнинг ўзи номлаётган воқеликдаги нарса билан муносабатини кўрсатади. Денотатив маъно аниқ нарсани, муайян ҳодисани (денотатни) билдиради ва «бу сўз нимани ифодалайди?», деган саволга жавоб беради.
Маънода ифодаланаётган нарса денотат дейилади. Объектив воқелик (денотат) тилда сўзнинг лексик маъноси билан, сўз бирикмаси, гап ва матн орқали ҳам ифодаланиши мумкин. Сўз бирикмасида, гапда, ҳатто матнда ифодаланаётган нарса-ҳодисалар ҳам кенг маънода денотат дейилади. Масалан, «йилнинг куздан кейин, баҳордан олдин келадиган совуқ фасли» қиш лексемаси билан, «энг совуқ фасл» каби сўз бирикмаси билан, «Қиш…» кўринишидаги атов гап, «Бу қорбобо ясаш мумкин бўлган фаслдир» каби гаплар ва қишнинг тавсифини берувчи матнлар маънолари орқали ҳам ифодаланиши мумкин. Ушбу турли сатҳ бирликлари битта денотатни (қиш фаслини) ифодаламоқда.
Луғавий бирликларда ифодаланган денотатлар реал мавжуд бўлиши ёки тўқима бўлиши мумкин. Денотат ва референт терминлари ана шу фарқлиликни ажратиш учун хизмат қилади. «Денотат» кенг маънодаги умумий термин бўлиб, у реал мавжуд ва мавжуд бўлмаган барча денотатлар учун қўлланса, «референт» термини эса фақат реал мавжуд бўлган денотатлар учун ишлатилади. Реал мавжуд бўлмаган денотатлар ҳам жамият томонидан англаниши, қабул қилиниши мумкинки, натижада улар лексик таркибда салмоқли ўрин эгаллайди. Бунга мисол қилиб халқ оғзаки ижоди асарлари қахрамонларини келтириш мумкин: паризод, дев, семурғ, аёз бобо, қорқиз каби.
Структур маъно лексик бирликнинг тил системасида тутган ўрнини белгиловчи формал тавсифидир. Структур маъно баъзан ички лисоний маъно деб ҳам юритилади16. Унинг асосида белгиларнинг бир-бирига муносабати ётади. Структур маънонинг икки хил тури мавжуд: синтагматик структур маъно ва парадигматик структур маъно.
Синтагматик структур маъно лексик бирликларнинг кетма-кет бирикиб кела олишини, валентлигини ифодалайди. Валентлик лексик бирликнинг асосий структур хусусиятларидан бири бўлиб, унинг бошқа бирликлар билан кетма-кет боғлана олишининг потенциал имкониятидир. У мазкур бирлик қатнашувчи барча қуршовларни (дистрибуция, контекстларни) белгилаб беради.
Валентлик, аввало, мазмуний боғланишга асосланади. Бунда боғланаётган икки тил бирлиги ўртасида умумий семантик компонент бўлиши лозим. Масалан, дарахт гуллади бирикмасида «ўсимлик» умумий семантик компонентдир: дарахт – «тана қўйиб, шох ва новдалар чиқариб, томир отиб ўсадиган кўп йиллик ўсимлик»; гуллади – «ўсимликнинг гул очиши».
Лексик бирликларнинг ички моҳияти уларнинг қўлланишида, қуршовида намоён бўлишини назарда тутсак, лексик бирликларнинг семантик таҳлилида синтагматик структур маъносини, валентлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. (Бу ҳақда «Лексик маънонинг синтагматик хусусиятлари» баҳсига қаранг)

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling