Назорат учун савол ва топшириқлар
Семасиологиянинг бошқа фанлар таркибидаги шаклланиши ҳақида маълумот беринг.
Семасиология мустақил лингвистик соҳа сифатида қачон шаклланди?
19-аср ва 20-асрнинг биринчи ярмини ўз ичига олган даврда семасиологик тадқиқотларда қандай лисоний ҳодисалар текширилди?
Умумий семасиология нимани тадқиқ қилади?
20-асрнинг иккичи ярмидан бошлаб семантик тадқиқотларнинг мазмунида қандай ўзгаришлар юз берди?
Семасиология ва семантика терминлари ҳақида маълумот беринг.
ИККИНЧИ БОБ. ЛЕКСИК СЕМАНТИКА
ЛЕКСИК МАЪНО ВА УНИ ИФОДАЛОВЧИ ОМИЛЛАР
3-§. Семасиология ва ономасиология лексик семантиканинг икки аспекти сифатида
Умумий семасиологиянинг бир бўлими бўлган лексик семантикада лексик маъно ўрганилади.
Лексик семантиканинг ўзи ҳам семасиология5 ва ономасиология каби икки аспектдан иборат.
Нутқ жараёнида сўзловчи ва тингловчи иштирок этади. Сÿзловчи (ёки ёзаётган шахс) маълумотни, яъни маънони муайян белгиларга кодлаб матн тузади. Тингловчи (ёки ÿқиётган шахс) эса матнни англаш учун белгилардан маънони «ечиб олади». Биринчи ҳолатда маънодан белгига (сÿзга, матнга) борилади ва «ушбу маънони (фикрни, тушунчани) қандай белги ёрдамида ифодалаш мумкин?» деган савол туғилади. Иккинчи ҳолатда эса, белгидан маънога борилади ва «бу белги (сÿз, матн) қандай маъно ифодалайди?» деган савол туғилади. Шундан келиб чиқиб, лексик бирликлар маъноси «белгидан маънога» ва «маънодан белгига» бир-бирига қарама-қарши семасиология ва ономасиология йÿналишларида ÿрганилади.
С емасиология лексик семантиканиннг бир бўлими бўлиб, у маънони белги маъно йÿналишида ÿрганади6. Ва бунда «ушбу белги (сўз, лексема) қандай маъно ифодалайди?» деган савол қўйилади (тингловчининг ҳолати). Масалан, ўзбек тилида ер лексемасининг қандай маънолари бор?, очун лексемаси қандай маъно ифодалайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |