Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёжлар


Download 0.59 Mb.
bet9/37
Sana27.07.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1663032
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёжлар
Махсус ёрдамга мухтож бўлган болалар таълим-тарбияси уларни укиш ва ёзишга ургатиш муаммоларини ижтимоий хаётга мослаштиришга кумак бериш, бу ишларни самарали амалга ошириш, махсус соха ходимлари ҳамда ногрон болалар ота-оналарига амалий ёрдам бериш каби масулиятли ишлар жумласига киради.
Махсус ёрдамга мухтож болаларнинг асосий муамоларини улар ўзлари яшаб туран мухитдан, оиладан узоқда таълим тарбия бериш билан ҳал қилиб бўлмайди. Жамият ўз аъзоларига жавобгарликни ўз буйнига олмас экан, чеклаб куйилган ҳуқуқ ва имкониятлар қайтариб берилмас экан ижтимоий интеграцияга эришиш қийин.
Махсус эҳтиёжли болаларнининг таълим \ тарбиясида тенгҳуқуқлилик муаммосини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Аммо бугунги кунда ҳам жуда кўплаб болалар турли хилдаги сабабларга кўра таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Инклюзив таълимга жалб қилишнинг ташкилий, илмий-услубий чораларини кўриб чиқиш, яъни мутахассисларни тайёрлаш, малакасини оширишга оид тадбирларни ишлаб чиқиш лозим. Алоҳида ёрдамга мухтож болаларни умумтаълим муассасаларига жалб қилишнинг икки асосий омили бор:
Биринчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар ҳам соғлом болалар билан биргаликда ўзаро фаолият кўрсатишлари мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус эҳтиёжли болалар ижтимоий томондан ҳимояланадилар, соғлом болалар эса ижтимоий адолат ва тенгликнинг тан олиниши буюклигини, ногирон болаларга нисбатан янада меҳрибон ва эътибор билан муносабатда бўлишни ҳис этадилар.
Иккинчидан, ногирон болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан ёнма-ён ўқиш, тарбияланиш ҳуқуқига эга эканлиги.
Бу ишларнинг муваффақияти хар бир давлатнинг қонунларида акс этилиши зарур. Чунки, қонунлар, уларни керакли моддий ва маънавий ресурслар билан таъминланишини амалга оширишни кафолатлайди. Имконияти чекланган болалар-ўқувчиларга таълим беришда, ота-оналар, маҳаллалар педагоглар, мутахассислар ҳамкорлигида фаолият кўрсатишлари талаб қилинади ва мажбурий шарт ҳисобланади.
Алоҳида эҳтиёжли болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан биргаликда ўз қобилияти даражасида фаолият кўрсатиш, таълим олиши, касб-хунар ўрганиши ва ривожланиши мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус ёрдамга муҳтож болалар ижтимоий томондан химояланадилар, ижтимоий хаётда тенг хуқуқлилигини, ўз тенгдошлари билан бирга билим олишлари мумкинлигини ҳис этадилар.
Алоҳида эҳтиёжли болалар учун ташкил этилган сегрегацион-махсус, ёпиқ турдаги муассасаларда болалардаги мавжуд нуқсонлар анча-мунча юқори даражада коррекциялансада, аммо болаларнинг мактаб жамоасидаги тор доирага тушиб қолишлари натижасида ижтимоий жамиятга мослашиши, келажакда нормал ривожланишдаги боалалар қатори фаолият юритишларида жуда катта қийинчиликларга дуч келадилар. Махсус мактаблар мана шу жиҳатлари билан катта камчиликларга эга. Бундан ташқари махсус эҳтиёжли болаларни барча қатори кенг жамоатчилик даврасидан ажратган ҳолда яшашлари ҳам демократия нуқтаи назарига тўғри келмайди. Чунки махсус эҳтиёжли болалар ҳам барча қатори ҳақ-ҳуқуқларга эга.
Инклюзив таълим масаласи 90-йилларнинг диққат марказида бўлиб қолди. Жанубий Африка ва Жанубий Шарқий Осиёдаги интеграциялашган таълим дастурлари асосида якуний иш ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди. Натижада барча давлатларнинг Таълим вазирликларида махсус мактаблар қошидаги алохида бўлимларга муқобил сифатида инклюзив ишлаш услублари қабул қилинди.
Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёж унинг жамиятга ва махсус эҳтиёжли болалар учун қуйидаги нафли жиҳатлари мавжудлигидан келиб чиқади:
- инклюзив таълим махсус эҳтиёжли болаларга доимо ўз оиласи маҳалласи ва қариндош-уруғлари даврасида бўлишга имкон беради;
- инклюзив таълим барча учун, таълим сифатини яхшилашга олиб келадиган катализатор бўлиб хизмат қилиши мумкин;
- болаларни оиласидан, ўйидан узоқда бўлган интернатларга жойлаштириш уларнинг ўйи, оиласи хамжамият ҳаётига иштирок этиш ҳуқуқигатўсқинлик қилади;
- ўйидан, оиласидан, ота\она мехридан узоқда бўлган бола дийдаси қаттиқ бўлиб ўсади. Чунки оила тарбиянинг бош марказидир.
Махсус эхтиёжли болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиниши ўқувчиларни янада болага қаратилган фаолроқ ва кўпроқ ўқувчиларниқамрайдиган янги ўқитиш услубларини и шлаб чиқишга ундайди. Бунинг нафи эса ҳамма болага тегади.
Жамиятда ногиронларга нисбатан янглиш фикр ва муносабат мавжуд. Улар ҳақида маълумотларнинг камлиги ва уларга ёшлигидан махсус муассасаларда ёпиқ тарзда таълим \ тарбия берилиши бунга сабаб бўлиши мумкин. Бундай муносабатни йўқотиш ёки камайтириш анча мушкул ишдир. Лекин тажрибадан шу нарса маълумки, катталарга нисбатан болалар фарқли ва ўхшашлик жиҳатларни тезроқ англар эканлар. Агарда махсус эҳтиёжли болалар нормал ривожланишдаги болалар билан биргаликда таълим \ тарбия олсалар, бу барча болаларни ногиронларга нисбатан ўзлари сингари бола эканликларини англаб, камситмасликларини таъминлаган бўлар эди.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling