Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»
Download 228 Kb.
|
Копия Курс иши Услубий кўрсатма Назарий фонетика 5
- Bu sahifa navigatsiya:
- УСЛУБИЙ КЎРСАТМА Тузувчи
- Тақризчилар
- КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 - «Гуманитар фанлар» таълим соҳасидаги 5111400- Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фанидан курс иши ёзиш бўйича УСЛУБИЙ КЎРСАТМА Тузувчилар: ф.ф.н. Г. Х. Обруева Тақризчилар: ф.ф.д., Н. Насруллаева доц. М.Бегматов СамДЧТИ 2019 5111400- Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фанидан курс иши ёзиш бўйича услубий кўрсатма.-С.: “СамДЧТИ нашри”, 2019, 26 б. Давлат таълим стандартларида бакалавриат босқичи талабалари “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фани бўйича билимларини, касбий вазифасини курс иши ёзиш орқали намоён этишлари белгиланган. Ушбу услубий кўрсатмада курс иши мавзуларини танлаш, адабиётлар билан танишиш, уни ёзиш, расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнлари батафсил баён этилган. Ушбу услубий кўрсатма 5111400 - Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) бакалавриат йўналишларида таълим олувчи талабаларга “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фанидан курс иши тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнида услубий жиҳатдан ёрдам беради. Мазкур услубий кўрсатма Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув-услубий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган (2019 йил ............, ........-сонли мажлис баёни). Кириш Олий таълим муассасаларида курс иши ёзиш билимини намоён этиш шаклларидан биридир. Курс иши ёзиш талабалар учун назарий ва амалий билимларини ошириш, соҳа янгиликлари билан танишиш, битирув малакавий ишларини ёзишга тайёргарлик кўриш учун асос бўла олади. Давлат таълим стандартлари бўйича бакалавриат босқичи талабаларининг “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фанидан олган билимларини, курс иши ёзиш орқали кўрсатиши белгиланган. Жумладан, 3-курс 5111400 - Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари курс иши тайёрлашлари ва ҳимоя этишлари кўзда тутилган. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Курс ишини бажаришдан мақсад - ўқув режасида кўзда тутилган муайян фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу билимларни конкрет ижодий ва амалий масалаларни мукаммал ечишда қўллашдир. 5111400 - Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) таълим йўналишлари бўйича “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари” фанидан курс иши ёзишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
Download 228 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling