4-чи қадам. Асосий HR жараёнлари ва тизимга хилма-хилликни киритинг (Embed diversity into core HR processes and system). Ишга қабул қилиш ва танлаш, ишга жойлаштириш, иш ҳақи ва тан олиш, мартаба бошқаруви, ўқитиш ва ривожланишни кўриб чиқиш ва қайта йўналтириш.
5-чи қадам. Раҳбарлар сиёсатни амалга оширишини таъминлаш (Ensure leaders implement policy). Етакичлар ва юқори раҳбарият узоқ муддатли мажбуриятлар ва ресурсларни таъминлаши керак. Турли хилликни мураббийлик, хабардорликни ошириш ва менежерларни ривожлантиришнинг асосий омили сифатида фойдаланиш.
6-чи қадам. Барча даражадаги ходимларни жалб қилиш (Involve staff at all levels).
7-чи қадам. Мулоқот қилиш, мулоқот қилиш, мулоқот қилиш (Communicate, communicate, communicate).
Сиёсатни аниқ ифода этиш ва турли хил ташаббусларни қуллаб-қувватлаш;
Ички имкониятларни яратиш: янгиланишлар, брифинглар, тренинглар, интернет саҳифалари;
Ташқи томондан имкониятлар: иш берувчининг брендини тарғиб қилиш ва номзодларни танлаш.
8-чи қадам. Компаниянгизга нима кераклигини, бугунги кунда эҳтиёжларини тушуниш (Understand your company's needs).
(а) Ресурсларни ташкилот ҳажмига ва талаб қилинадиган ўзгариш кўламига мослаштириш;
(b) Маслаҳат, қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш учун турли хиллик бўйича маслаҳатчилар ёки энг яхши амалиёт вакилларидан фойдаланишни ўйлаб режалаштириш.
9-чи қадам. Баҳолаш (Evaluate).
Тараққиётни мунтазам оралиқда баҳоланг;
Компания ичида: хилма-хилликни баҳолаш карталари ва муҳит ҳақида ходимлар ўртасида суровномалар ўтказиб туриш;
Ташқи: фокус-гуруҳлар, мижозлар / етказиб берувчилар орасида суровномалар ўтказиб туриш.386
Ушбу юқорида кўрсатиб ўтилган тўққиста қадам, амалиётда бошқарувни хилма хилликда амалга оширишга йўриқнома сифатида ёрдам бериши мумкин десак ҳам бўлади. Хилма хиллик ҳар бир соҳада, айниқса бизнес соҳасида қуллаб-қувватланиши лозим. Бир хиллик ҳар доим ҳам узоқ муддат инобатни жалб қилолмайди. Мисол учун, агар бизнесда сизнинг маълум бир бренд остида ишлаб чиқараётган маҳсулотингиз бир хил компонентлар ишалтиб келаяпсиз ва уларни ўзгартирмасдан бозорга таклиф этаяпсиз. Аммо бу жараёнда кундалик рақобатбардошлилик замонда сизнинг маҳсулотингизга мижозлар томонидан қизиқишлари сўниши мумкин. Худди шундай тур маҳсулотни бошқа бренди остида ишлаб чиқарсангиз компонентларни ўзгартирмасдан, мижозлар ўша янги брендга қизиқиши уйғониши мумкин ва улар янги бренд остида, аммо худди шундай тур маҳсулотни сотиб олишни бошлайдилар. Бу мисолимизда хилма хилликнинг мижозлар томонидан бизнесга таъсирини қисқача тушунтиришни ҳаракат қилдик.
Шу боис, хилма хиллик кўпинча ўз устида ва ишчилар билан мунтазам равишда ишлаб боришни талаб этадиган жараён десак ҳам бўлади.
Таянч иборалар: тенг имкониятлар (еqual opportunities), бевосита дискриминация (direct discrimination), билвосита камситиш (direct discrimination), таъқиб қилиш (direct discrimination), қурбонлик (direct discrimination), қўллаб-қувватлаш (support), ишчи гуруҳ (а working party), ҳаракат режалари ва ресурслари (аction plans and resources), хилма- хиллик (diversity), таҳлил (аnalyse).
Do'stlaringiz bilan baham: |