Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти мактабгача ва технологик таълим факультети


-маъруза. Сертификатсия . Асосий атама ва тушунчалар. Махсулот сифати ва уни бошқариш


Download 0.8 Mb.
bet9/13
Sana21.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1642857
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
“ЁҒОЧЛАРГА ИШЛОВ БЕРУВЧИ ДАСТОГОҲЛАРДА МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ”2021

17-маъруза. Сертификатсия . Асосий атама ва тушунчалар. Махсулот сифати ва уни бошқариш


1.Сертификатлаштириш. Сертификатлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар.
Стандартлаштириш, метрология, сертификатсиялаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳалари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Жаҳон амалиётида қўлланиладиган, ҳамда юқоридаги соҳалар бўйича тадқиқот ва мутахассислар тайёрлаш институтлари, шунингдек вазирликлар, идоралар, уюшмалар, консернлар, корхоналар ва ташкилотларнинг фикр ва таклифлари инобатга олиниб ЎзДСТ5.5-93 «Ўзбекистон Республикаси сертификасиялаштириш миллий тизими. Асосий атамалар ва таърифлар» давлат стандарти 1993 йилда ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур стандартдаги атама ва таърифлар халқаро ташкилотлар (ИСО/МЕК-2) томонидан қабул қилинган атама ва таърифларга, шунингдек ГОСТ 16504-81, ГОСТ 1886-73 ва ЎзДСТ 5.0-92 стандартларига мос келади.
Мувофиқлар-маҳсулот, жарён ёки хизматга белгиланган барча талабларга риоя қилиш.
Учинчи томон- кўриладиган маслаҳат қатнашаётган томонларга нисбатан мустақил бўлиб ҳисобланган шах сёки ташкилот.
Мувофиқлик баёноти- таъминловчининг маҳсулот, жараён ёки хизматчини аниқ бир стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга тўла-тўкис мувофиқлиги, ҳамда бутун масъулиятни олганлигини баён этиш.
Мувофиқликни тасдиқлаш- аниқ бир синалган намунанинг муайян стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос келишини исботловчи учинчи томон синов лабораториясининг фаолияти.
Мувофиқликни сертификасиялаштириш- белгиланган маҳсулот, жараён ёки хизматнинг маълум стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос келиши етарли даражада исботлайдиган учинчи томоннинг фаолияти.
Сертификасиялаштириш тизими- мувофиқликни сертификасиялаш-тириш фаолиятини ўтказиш учун ўз иш тартиби ва бошқариш қоидаларига эга бўлган тизим.
Сертификасиялаштириш тартиби- мувофиқликни сертификасиялаш-тиришини ўтказишда учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартиби.
Сертификасиялаштириш идораси- мувофиқликни сертификасиялаш-тириш фаолиятини бажарувчи идора.
Мажбурий сертификасиялаштириш- сертификасиялаш ваколатига эга бўлган идора томонидан маҳсулот (хизмат)нинг стандантлардаги мажбурий талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш.
Ихтиёрий сертификасиялаштириш ишлаб чиқарувчи (бажарувчи), сотувчи (таъминловчи) ёки истеъмолчи ташаббус билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификасиялаштиришдир.
Назорат қилувчи идора- сертификасиялаштириш идорасининг топшириғи билан назорат фаолиятини амалга оширувчи идора.
Сертификасиялаштириш сохасидаги гувохнома (лисензия)- сертифика-сиялаштириш тизими қоидаларига асосан нашр этилган ҳужжат. Бу ҳужжат воситасида шахс ёки идорага ўз маҳсулоти, жараёнлари ёки хизматлари учун сертификат ёки мувофиқлик белгисидан тегишли сертификасиялаштириш тизимига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Гувоҳнома даъвогари- сертификасиялаштириш идорасидан тегишли гувоҳнома олишга интилувчи шахс ёки идора.
Мувофиқлик сертификати- тегишлича белгиланган маҳсулот, жараён ёки хизматларнинг маълум стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос келишига ишонтирадиган ва сертификасиялаштириш тизими қоидалари асосида нашр этилган.
Гувоҳнома эгаси (лисензиат)- сертификасиялаштириш идораси томонидан шахс ёки идорага берилган гувоҳнома.
Мувофиқлик белгиси- ушбу маҳсулот, жараён ёки хизмат маълум стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос келишига ишонтирувчи сертификасиялаштириш тизими қоидалари асосида белгиланган ёки ишлатиладиган ва маълум тартибда ҳимоя қилинадиган белги.
Сифат сертификати- етказиб берилаётган молга илова қилинадиган ва унинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Сертификасиялаштириш тизимидан фойдаланишга рухсат- сертификат-лаштириш тизимининг қоидалаарига мувофиқ гувоҳнома талабгорига берилган сертификасиялаштиришдан фойдаланиш.
Сертификасиялаштириш тизими қатнашчиси- ушбу тизимнинг қоида-ларига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш имкониятига эга бўлмаган сертификасиялаштириш идораси.
Сертификасиялаштириш тизими аъзоси- ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификасиялаштириш идораси.
Сўровчи- сертификасиялаштириш бўйича бир ёки бир неча ишларни бажариб бериш ҳақида сертификасиялаштириш идорасига мурожаат этган корхона, муассаса ёки хусусий шахс.
Лабораторияни аккредитлаштириш- синов лабораториясининг маълум синовлар ёки синовларнинг маълум турларини амалга оширишни расмий жиҳатдан тан олиш.
Лабораторияни аккредитлаштириш тизими- лабораторияларни аккредит-лаштириш тизимини бошқарувчи аккредитлаш ишларини ўтказувчи ва ўтказиш ҳуқуқи берувчи идора.
Лабораторияни аккредитлаштириш идораси- лабораторияларни аккредит-лаштириш тизимини бошқарувчи аккредитлаш ишларини ўтказувчи ва ўтказиш ҳуқуқи берувчи идора.
Лабораторияларни аккредитлаш мезони- синов лабораториясини аккредитлашиши учун қаноатлантирилиши лозим бўлган аккредитлаш идораси томонидан ишлатиладиган барча талаблар мажмуи.
Аккредитланган лаборатория- аккредитлашдан ўтган синов лабора-торияси.
Лабораторияни аттестасиялаш- лабораторияни аккредитлаш учунг белгиланган мезонларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синов лабораториясини текшириш.
Аккредитланган лаборатория синовининг баённомаси- синов баённомаси лабораториянинг баёнотини ўз ичига олиб, уни синов ўтказиш учун аккредитланганлигини ва аккредитлаш идораси томонидан мазкур синов шартларга биноан ўтказилганлигини баён қилади.
Имзолаш хуқуқига эга бўлган шахс- аккредитлаш идораси томонидан лаёқатлилигини тан оладиган ва аккредитланган лабораториянинг синов баённомасини имзолайдиган шахс.
Ишлаб чиқаришни сертификасиялаштириш- сертификасиялаштириш идораси ёки бошқа махсус ваколатга эга бўлган идора томонидан маълум махсулотни ишлаб чиқариш учун (маълум хизматларни бажариш учун) зарур ва етарли шароитлар мавжудлигини, унга тегишли бўлган меъёрий ҳужжатларда берилган талабларнинг ва сертификасиялаштиришда назорат остига олинишини таъминлашнинг расмий тасдиғи.
Сифат тизимларини сертификасиялаштириш- сифат тизимларини халқаро ёки миллий стандарт талабларига мувофиқ келишини текширишни бахолаш ва сертификат бериш орқали тасдиқлаш ҳақидаги фаолият. Изоҳ- сифат тизимларини сертификасиялаштириш учун стандарт 9000 серияли ИСО Халқаро стандартлари ёки шу асосда ишлаб чиқарилган миллий стандартларни қўллаш мумкин.
Экспорт-аудиторлар- сертификасиялаштириш сохасида муассаса ва кор-хоналар фаолиятини бахолаш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган аттестатланган шахс. Экспорт-аудиторлар фақат назорат қилибгина қолмай, балки маслаҳатлар ҳам берадилар.
Текширув назорати- сертификасиялаштириш учун аккредитланган идораларнинг синов лабораторияларининг фаолиятини, шунингдек, маҳсулотнинг сертификасиялаштирил-ганлигини, ҳамда ишлаб чиқарилишини назорат этиш.
Сертификасиялаштириш синовлари- махсулотнинг тавсифлари миллий ва меъёрий халқаро-техникавий ҳужжатларга мос келишини аниқлаш учун ўтказиладиган назоратли синовлар.
Сертификасиялаштириш синовлари учун намуна- белгиланган қоидалар асосида танланган ва сертификасиялаштириш синовлари учун мўлжалланган маҳсулотнинг бир донаси, қисми ёки намунаси.
Танланма- махсулотнинг бир гуруҳдан ёки оқимдан назорат учун танлаб олинган буюм мажмуи.
Мунтазам танланма- маҳсулотнинг ўз тартиб рақами бўйича ёки олдиндан тартибланган ва назорат остида бўлган маҳсулотлар тўпламида турган жойи бўйича мос тушадиган танланма.
Тан олишлик келишуви- биринчи томон тарафидан иккинчи томондан бир ёки бир нечта сертификасиялаштириш тизимининг белгиланган функсионал элементларини қўллашдан олинган натижаларни қабул қилиш ҳақидаги келишув. Изох: -тан олиш хақидаги келишув, назорат ҳақидаги келишув, сертификатлаштириш ҳақидаги келишув мисол бўла олади. Ундан ташқари, тан олиш ҳақидаги келишув миллий, минтақавий ёки халқаро миқёсида қабул қилиниши мумкин.
Бир томонлама келишув- биринчи томон тарафидан иккинчи томоннинг иш натижаларининг тан олиш ҳақидаги келишув.
Икки томонлама келишув- икки томоннинг иш натижаларини қамраб олувчи тан олиш ҳақидаги келишув.
Кўп томонлама келишув- иккинчи ортиқ томонларнинг иш натижаларини ўзаро тан олиш ҳақидаги келишув.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling