Товар чиқариш учун счет ёзиб бериш
Товарларни сотиш товар чиқариш учун счет ёзиб бериш билан бошланиши мумкин. Шунинг учун ҳам счет қандай қилиб ёзиб берилишин кўриб чиқамиз:
Документы ► Счет буйруқларини танлаймиз;
Экранда пайдо бўлган Счет номли мулоқот дарчасининг реквизитларини тўлдирамиз:
Счет № майдонига счет номерини ва от деб номланган сана майдонига 11.02.2022 ни киритамиз;
Заказчик майдонига Олимбой Фермер хўжалиги ни, Договор майдонига эса Счет №123 ни киритиб, Плательщик майдонига галочка қўйиб қўямиз;
Налоги майдонида биз учун мос бўлган солиқ турини танлаймиз;
Хужжатнинг жадвал қисмига ҳам керакли бўлган маълумотларни киритамиз;
Шундан сўнг, Печать тугмачаси ёрдамида Чоп қилиниш формасини хосил қилиб, уни кўриб чиқамиз ва ундан сўнг формани ёпамиз;
Хужжатни сақлаб қўямиз.
Бу ишни амалга ошириш учун қуйида зикр этилган вазифаларни бажаришимиз керак бўлади:
Хужжатларни умумий журналини очинг: Журналы ► Общий журнал;
Действия ► Отбор по значению ► Отобрать буйруғи орқали олдин хисол қилинган счетни топинг;
Виды отбора бўлимида суриш йўлакчалари ёрдамида Счет ни топинг ва курсорни унга ўрнатиб, Установить отбор по значению тугмачасини босинг. Натижада танланган турдаги биргина хужжат Общий журнал: Отбор Счет мулоқот дарчаси экранда намоён бўлади ва курсор унга ўрнатилади;
Энди Действия ► Введите на основании буйруғи орқали ёки мос пиктограмма воситасида Отгрузка товаров ни танланг ва ундан сўнг экрандаги Отгрузка товаров, продукции-Новый мулоқот дарчасида керакли бўлган майдонларни тўлатинг:
Do'stlaringiz bilan baham: |