«1С:Предприятие» деб номланган дастурлар оиласи бир неча конфигурацияларга эга. «Бухгалтерский учет» (Бухгалтерия ҳисоби) деб номланган конфигурация барча бухгалтерия операцияларини бажаришга имкон беради. Ишчи-хизматчилари сони 30 тадан кам бўлган кўтара савдо корхоналари учун ушбу конфигурация жуда ҳам мос тушади ва у бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширишга имкон беради. Камроқ штатга эга бўлган чакана ва кўтара савдо ташкилотлари учун «Торговля и склад» - Савдо ва омбор - деб номланган конфигурацияни танлаган маъқул бўлади. Агар корхона катта штатга эга бўлса, у холда унинг «Зарплата и кадры» - Иш хақи ва кадрлар - конфигурациясисиз иш юритиши жуда ҳам мураккаб бўлиб қолади. Аммобухгалтерия ҳисобини тўла миқёсда амалга ошириш учун буларга «Бухгалтерский учет» - Бухгалтерия ҳисоби - конфигурациясини ҳам қўшиб қўйиш керак бўлади. Аммо «Комплексная конфигурация» - Умумлашган тузилма - деб номланган дастур юқоридаги барча конфигурацияларни ўзида мужассамлаштиради. Агар ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ бўлган ташкилот учун цехлардаги холат ва маҳсулот комплектацияси билан боғлиқ масалаларнинг аниқ ҳисоб-китобини юритиш лозим бўлса, у холда «Производство» - Ишлаб чиқариш ва «Парус» деб номланган махсус конфигурацияларидан фойдаланган маъқул бўлади. Агар конфигурацияни танлаш бўйича қандайдир муаммолар келиб чиқса, у холда бу соҳа бўйича мутахассисларга учрашишингиз мумкин (дастур бўйича малакали маслаҳатлар олиш мумкин бўлган ташкилотлар манзили ушбу рисоланинг иловасида келтирилган). Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, хеч қачон бухгалтерия хисоб-китоблари учун мўлжалланган бухгалтерияни юритиш дастури хар томонлама идеал бўла олмайди, унда кўзда тутилган хужжатлар ва ҳисоботлар эса корхонангизнинг талаблари ва раҳбарларнинг истакларини тўлиқ миқдорда қондира олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |