Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши


С Бухгалтерия дастури билан танишиш


Download 419.13 Kb.
bet2/17
Sana04.04.2023
Hajmi419.13 Kb.
#1323308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
хисобот ком тизим

Бухгалтерия дастури билан танишиш


«1С:Предприятие» деб номланган дастурлар оиласи бир неча конфигурацияларга эга. «Бухгалтерский учет» (Бухгалтерия ҳисоби) деб номланган конфигурация барча бухгалтерия операцияларини бажаришга имкон беради. Ишчи-хизматчилари сони 30 тадан кам бўлган кўтара савдо корхоналари учун ушбу конфигурация жуда ҳам мос тушади ва у бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширишга имкон беради. Камроқ штатга эга бўлган чакана ва кўтара савдо ташкилотлари учун «Торговля и склад» - Савдо ва омбор - деб номланган конфигурацияни танлаган маъқул бўлади. Агар корхона катта штатга эга бўлса, у холда унинг «Зарплата и кадры» - Иш хақи ва кадрлар - конфигурациясисиз иш юритиши жуда ҳам мураккаб бўлиб қолади. Аммобухгалтерия ҳисобини тўла миқёсда амалга ошириш учун буларга «Бухгалтерский учет» - Бухгалтерия ҳисоби - конфигурациясини ҳам қўшиб қўйиш керак бўлади. Аммо «Комплексная конфигурация» - Умумлашган тузилма - деб номланган дастур юқоридаги барча конфигурацияларни ўзида мужассамлаштиради. Агар ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ бўлган ташкилот учун цехлардаги холат ва маҳсулот комплектацияси билан боғлиқ масалаларнинг аниқ ҳисоб-китобини юритиш лозим бўлса, у холда «Производство» - Ишлаб чиқариш ва «Парус» деб номланган махсус конфигурацияларидан фойдаланган маъқул бўлади. Агар конфигурацияни танлаш бўйича қандайдир муаммолар келиб чиқса, у холда бу соҳа бўйича мутахассисларга учрашишингиз мумкин (дастур бўйича малакали маслаҳатлар олиш мумкин бўлган ташкилотлар манзили ушбу рисоланинг иловасида келтирилган). Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, хеч қачон бухгалтерия хисоб-китоблари учун мўлжалланган бухгалтерияни юритиш дастури хар томонлама идеал бўла олмайди, унда кўзда тутилган хужжатлар ва ҳисоботлар эса корхонангизнинг талаблари ва раҳбарларнинг истакларини тўлиқ миқдорда қондира олмайди.

Download 419.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling