Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши


Download 419.13 Kb.
bet3/17
Sana04.04.2023
Hajmi419.13 Kb.
#1323308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
хисобот ком тизим

1С:Бухгалтерия дастури экраннинг пастки чап томонида жойлашган Пуск (СТАРТ) тугмачаси воситасида (ёки иш столидаги дастурнинг пиктограммаси ёрдамида, уни икки марта туртиш орқали) ишга туширилиши мумкин:

ПУСК ► Программы ► 1С:Предприятие 7.7 ► 1С:Предприятие


Худди шу амал бажарилганидан сўнг, экранда маълумот базаларини танлаш дарчаси пайдо бўлади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, бир компьютердаги дастур ёки тармоқда жойлашган дастурлар турли хил маълумот базаларидан фойдаланган холда бир қанча корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боришга имкон берадилар. Аммо уланиш, ўрнатиш ва маълумот базасини танлаш худди шу маълумот базаларини танлаш дарчасида амалга оширилади. Агар курсорни дарчанинг маълумот базалари номлари ёзилган майдонда харакатлантирсангиз, дарчанинг пастида курсор турган маълумот базасига бўлган йўл кўрсатилиб турилади. Агар сизнинг компьютерингизга дастурнинг тармоқ версияси ўрнатилган бўлса, у холда «Монопольно» байроғи ўрнатилишига эътибор беринг. Чунки фақат монополь режимдагина дастурнинг баъзи бир буйруқларига кириш мумкин.
Энди курсорни керакли маълумот базасига ўрнатинг ва ОК тугмачасини босинг. Агар дастурни ишга тушириш у ўрнатилганидан сўнг биринчи бора амалга оширилаётган бўлса, у холда маълумот базасининг индексацияси амалга оширилади ва бу дастурни ишга туширишнинг бироз чўзилишига олиб келади. Ундан ташқари, дастурни илк бора ишга туширганда маълумотномалар тўлдирилиши ва константалар киритилиши хақида кўрсатмалар бўлади. Сиз учун турли хил маслаҳатлар беришга мўлжалланган «Совет дня» дарчасини ёпганингиздан сўнг, экранда
«Путеводитель по конфигурации» дарчаси қолади. Сиз унинг ёрдамида дастурнинг режимлари ва функциялари билан қулай холда фойдаланишингиз хамда уларни яхшилаб тушуниб олишингиз мумкин – бу эса дастурни тез ва пухта ўзлаштириб олишга имкон беради. Курсорни бошқарувчи тугмачалари ёки вертикал суриш йўлакчалари ёрдамида Путеводитель нинг таркибида нималар бор эканлигини ўрганиб чиқинг. Унда қуйидаги бўлимлар бўлади:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling