Ҳисобрақамларни саналар бўйича таҳлил қилиш учун қуйидаги ишларни бажаришингиз керак бўлади:
Менюдан Отчеты ► Анализ счета по датам буйруғини танланг:
51-счет бўйича ҳисоботни кўриб чиқинг;
Ҳисоботни турли хил саналар бўйича кўриб чиқиб, улардан қандай маълумотлар олишингиз мумкинлигини фикрлаб кўринг;
Ҳисобот дарчасини ёпинг.
Ҳисобрақам карточкаси (Карточка счета)
Агар Банк хужжатлар журналидаги Операции по расчетному счету мулоқот дарчасининг пастки қисмига назар солсангиз, унда Карточка счета номли тугмача борлигини кўришингиз мумкин. Ушбу тугмача ёрдамида журналда курсор ўрнатилган банк ҳисоб рақамидан кўчирмага мос бўлган счет карточкасини олишингиз мумкин. Бу тугмача босилганида аналитиканинг керакли объектига ва керакли бўлган санага мос ҳисоботни созлаш мулоқот дарчаси пайдо бўлади:
Бунга ишонч хосил қилиш учун ушбу тугмача ёрдамида юқорида хосил қилинган ҳисоботларни чақириб кўринг.
Платежные документы журналини очиб, бошқа турдаги тўлов хужжатлари билан танишиб чиқинг. Ўзига хос машқ тариқасида уларга маълумотлар киритиб, чоп қилиниш формаларини ҳам кўриб чиқишингиз мумкин. Бу ишларни қилиб бўлганингиздан сўнг, Платежные документы журналини ёпиб қўйишингиз мумкин.
Ўрганиб чиқилаётган тизимда 1С: Бухгалтерия ва бухгалтер иш жойига созланган Клиент–Банк тизими билан маълумот алмашиниш имконияти кўзда тутилган. Бундай амалларни бажариш учун тўлов хужжатлари журналида битта махсус тоифадаги хужжат мавжуд. Бу хужжат Операция по расчетному счету деб номланади ва у қўлда эмас, балки Клиент–Банк тизими билан автоматик тарзда ишланган вақтда яратилади ва фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |