Содержание тугмачаси исталган пайтда Путеводитель нинг асосий мундарижасига қайтишга имкон беради.
Назад тугмачаси олдин танланган мавзуга қайтишга имкон беради.
Далее тугмачаси исталган кейинги танланган мавзуга ўтиш имконини беради.
Агар сиз дастур хар бир ишга туширилганида «Путеводитель» нинг кўриниб туришини истасангиз, у холда «Показывать при запуске» байроқчасини ўрнатиб қўйинг.
Путеводитель ни кўриб чиққанингиздан сўнг, унинг дарчасини ёпинг.
Бошланғич маълумотларни киритишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим, чунки бу ишларни бажараётганда ўзингизнинг кейинги ишингиз қулай ва тезкор бўлишига пойдевор яратасиз. Константалар ва маълумотномаларга керакли маълумотларни киритиш қанчалик пухта амалга оширилса, уларни кейинчалик таҳрирлаш ва тузатиш учун шунча кам вақт ва куч сарф қиласиз. Шунинг учун ҳам маълумотларни киритишдан олдин турли хил маълумотномаларга нималар киритилиши кераклиги хақида яхшилаб ўйлаб олинг. Маълумотларни киритишда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобига оид масалаларни хал қилиш керак бўлгани учун барча хал қилинаётган масалаларнинг бажарилиш вақти хужжатлар ёки операцияларда кўрсатилганидек бўлиши кераклигини ёддан чиқарманг.
1 С Бухгалтерия дастурида янги корхона очиш ва унинг реквизитларини киритиш
Бунинг учун Сервис менюсидан фойдаланган холда қуйидаги амалларни бажаришингиз зарур бўлади:
Бу иш натижасида Сведения об организации деб номланган мулоқот дарчаси пайдо бўлади. Унда қуйидаги варақлар мавжуд:
Коды
Банк
ИМНС
Налоги
Do'stlaringiz bilan baham: |