131
-
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи»
томон
ролини
бажариш:
шартномаларни
бажаришда
кутилмаган
ҳолатларнинг пайдо бўлиши шарнома томонларининг улардан оппортунистик
фойдаланишидан кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг
аралашувини
талаб қилади;
-
соф ижтимоий фаровонликни яратиш «чиптасиз» муаммосини
келтириб чиқаради, бу уни молиялаш учун
давлат томонидан мажбурлов
чораларидан фойдаланишни талаб қилади (биринчи навбатда мудофаа, кейин
соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш).
Келишувлар ва алмашувнинг оддий шаклларидан тортиб то ҳозирги
даврнинг ривожланаётган иқтисодиётини
ажратиб турувчи мураккаб
шаклларгача бўлган инсон ҳамкорлигининг эволюцияси ўз-ўзидан автоматик
тарзда юз бергани йўқ.
Иқтисодий тарихнинг катта қисмида майда ишлаб чиқариш ва маҳаллий
савдо-сотиқ жараёнида томонларнинг индивидуаллашган муносабатлари билан
тавсифланувчи алмашув хили устунлик қилди. Бундай алмашув такрорланиб
туриши, маданий гомогенлик (яъни бойликлар умумий тўпламининг
мавжудлиги) ва учинчи шахслар томонидан назорат ва мажбурловнинг мавжуд
эмаслиги билан ажралиб туради. Бундай
алмашув иштирокчилари учун
чекловлар қонли алоқалар, гаровлар, гаровга олинганларни алмашиш каби
ҳолатларлар туфайли юзага келарди.
Do'stlaringiz bilan baham: