Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

Тақризчилар:
Расулев А.Ф., иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Асатуллаев Х.С., иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
 
“Иқтисодиёт назарияси” кафедрасининг 2019 йил “ ” даги
-сонли мажлисида муҳокама қилинган.
“Ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари” фани 
бўйича ишчи дафтар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашининг 
2019 йил даги 
- сонли қарорига мувофиқ ўқув жараёнига 
татбиқ этиш учун тавсия этилган.
 



КИРИШ
Ҳозирги кунда бутун дунё олимлари учун ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг инновацион моделлларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу 
асосда стратегияни белгилаш масалалари асосий вазифаларидан бўлиб 
қолмоқда. Шу сабабли ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион 
моделларини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундан келиб чиқиб, ушбу 
масалаларни самарали ҳал қилиш кўп жиҳатдан иқтисодчиларнинг замонавий 
инновацион ғоялари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ 
билишларига боғлиқдир. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат таълим тизимининг қай 
даражада ривожланганлигига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг 2017–2021 йилларга мўлжалланган 
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, 
қўлланмада келтирилган материал, қоида ва хулосаларни пухта ўзлаштириш, 
келажакда амалий самара берадиган инновацион ечимлар ишлаб чиқиш ва 
жорий этиш ҳамда ижодий ёндашишларни таъминлаш долзарб аҳамият касб 
этади. 
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан 
бири мамлакатда инновацион ислоҳотлар, туб янгиланишлар, иқтисодиётни ва 
ижтимоий ҳаётни модернизациялаш бўлиб, бунда барқарор иқтисодий 
ўсишнинг инновацион асосларини қарор топтириш, товар ишлаб чиқарувчилар 
ва хизмат кўрсатувчиларни янги инновациялардан манфаатдорлигини 
оширишни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Ушбу жараёнлар, шубҳасиз 
мамлакатнинг инновацион ва иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бир 
пайтда, ундан унумли фойдаланишни назарда тутади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлларини 
тадқиқ 
этиш 
глобаллашув 
шароитида 
рўй 
бераётган 
инновацион 
ўзгаришлардаги ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо қилади. Шу боис, 
миллий иқтисодиёт ва жаҳондаги инновацион ўзгаришлардан хабардор бўлиб 
бориш, ҳам назарий, ҳам услубий жиҳатдан илмий тадқиқот ишларини янада 



кучайтириш, уларни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ 
масалаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг 
инновацион 
моделларини 
ўрганиш ҳозирги кундаги замонавий концепция ва ғояларнинг мазмун-моҳияти, 
асосий йўналишлари, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва шу каби бир қатор 
назарий билимларни бойитишга хизмат қилади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари фани 
орқали мамлакатнинг жаҳон хўжалик тизимига фаол кириб бориши
иқтисодиётнинг очиқлигини кенгайтириш ва эркинлаштириш, инновация 
асосида Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларни таъминлаш 
йўлларини талабаларга ўргатиш талаб этилади.  
Ривожланишнинг инновацион типи тараққиётнинг ҳозирги босқичида 
муқобил йўл сифатида “Илмий асосга эга бўлган иқтисодиётга” ўтишини, 
инновацион фаолият жараёнида инновацияларнинг замонавий ҳолати ва 
хусусиятлари, мавжуд муаммолар ва зиддиятларни аниқлаш, ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиёти концепциясининг самарали амал қилишини 
таъминлаш, ижтимоий қадриятлар трансформациялари асосида иқтисодий 
тараққиётнинг замонавий тенденцияларини баҳолаш ва аҳоли фаровонлигини 
баҳолашнинг сифат кўрсаткичларига ўтилишини тақозо этмоқда. 
Инновацион ривожланиш мамлакат халқаро рақобатбардошлиги омили 
сифатида инновацион салоҳият ва унинг рақобат асосида ривожланишга 
таъсирига баҳо бериш, ишлаб чиқариш омиллари учун шароитлар яратиш, 
глобал рақобатда инновацион бизнеснинг ролини ошириш биринчи даражали 
вазифалардир. Бунга эришиш учун давлатнинг инновацион сиёсатини ишлаб 
чиқиш, унинг механизмлари ва дастакларини аниқлаш, инновацион 
кооперациясини рағбатлантириш, инновацион моделни амалга оширишнинг 
ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига (микро- макро-, мезо даражада) эътибор 
қаратиш, интеллетуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инновацион жараёнларни 
бошқариш механизмини яратиш долзарб ҳисобланади. 



Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари фани 
“Иқтисодиёт назарияси” йўналишида таҳсил олаётганларнинг асосий 
билимларини шакллантириш негизи ҳисобланади. Мазкур фан ўқув режасидаги 
иқтисодиёт назарияси, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, иқтисодий 
трансформация 
назарияси, 
ижтимоий 
соҳа 
иқтисодиёти, 
иқтисодий 
таълимотлар тарихи, монетар сиёсат, давлатнинг иқтисодий сиёсати ва шу каби 
бир қатор фанлар билан яқин боғланган бўлиб, ўзининг предметини ўрганишда 
юқоридаги фанлар категориялари, муаммолари ва ютуқларидан фойдаланилди.




Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling