Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. 
Иқтисодий тараққиёт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш 
тушунчаларининг таърифини беринг ҳамда уларнинг умумий томонлари ва 
фарқларини кўрсатинг. 
2. 
Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай 
аниқланади?
3. 
Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив иқтисодий 
ўсиш турлари учрамайди? 
4. 
Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг турмуш 
даражасига ва ишлаб чиқаришининг самарадорлигига баҳо беришда иқтисодий 
ўсишнинг қандай кўрсаткичларидан фойдаланилади? 
 


47 
5-БОБ. ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА 
“ЯНГИ ИҚТИСОДИЁТ” 
 
5.1. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги асосий назариялар. 
5.2. Иқтисодий ўсишнинг миқдор ва сифат омиллари, уларнинг 
иқтисодий ривожланишдаги роли.
5.3. Турли концепцияларда иқтисодий ўсиш ва инновацион 
ривожланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. 
5.4. Иқтисoдий ўсиш ижтимoий тaрaққиёт мaнбaи сифaтидa.
 
5.1. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги асосий назариялар 
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини, омилларини 
ўрганиш ҳамда унинг келгусидаги натижаларини башорат қилиш борасидаги 
тадқиқотлари пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига 
олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқланса-да, 
уларнинг асосида иккита назария – макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча 
(кейинчалик неокейнсча) назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик 
(кейинчалик неоклассик) назарияси ётади.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда неоклассик назария намоёндалари 
бизнингча бир томонлама бўлган қуйидаги нотўғри назарий шартларга 
асосланадилар: 

маҳсулотнинг қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари томонидан 
яратилади; 

ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг кейинги қўшилган 
маҳсулотига тегишли равишда маҳсулот қийматини яратишга ҳиссасини 
қўшади. Шунга кўра, бунга жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг 
келувчи даромад ҳам олади; 

маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган ресурслар 
ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд; 


48 

ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал қилиши ҳамда улар 
ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш имконияти мавжуд. 
Биз олдинги бобларда айтганимиздек, неоклассик ва бошқа айрим 
йўналишдаги назариётчилар бу ерда ҳам иккита услубий хатога йўл қўядилар: 

улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил қиймат яратади, 
улар қийматни яратишда баравар иштирок этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, 
барча ишлаб чиқариш воситалари ҳеч қандай янги қиймат яратмайдилар, балки 
ўзларининг қийматларига тенг миқдордаги қийматни жонли меҳнат ёрдамида 
янги яратилган маҳсулотга ўтказадилар. Лекин барча омиллар яратилган ва 
ўсган (кўпайган) маҳсулотнинг нафлилигини яратишда қатнашадилар; 

улар доимо барча омиллар ичида жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, 
қолганлари эса пассив роль ўйнашини унутадилар. Чунки ҳеч бир табиий 
ресурс, капитал ресурлари жонли меҳнат томонидан ҳаракатга келтирилмаса, 
ўзича ҳаракатга кела олмаслиги, ириб-чириб ўз жойида ҳам жисмонан, ҳам 
қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати фақат жонли меҳнат томонидан 
сақлаб қолиниши миллион йиллардан бери миллиард марталаб тасдиқланиб 
келмоқда. Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди.
Неоклассик модель кўп омилли ҳисобланиб, америкалик иқтисодчи 
П.Дуглас ва математик Ч.Кобб яратган ишлаб чиқариш функцияси асос қилиб 
олинган. Кобб-Дуглас моделида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишида ишлаб 
чиқариш турли омилларининг улушини аниқлашга ҳаракат қилиниб, у 
қуйидагича ифодаланади: 



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling