Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-БОБ. АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯДА ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ ИННОВАЦИОН МОДЕЛЛАРИ 2.1. Инновацион жараён моделлари.
Такрорлаш учун саволлар
1. Инновация деганда нима тушунилади? 2. Инновацион ривожланишнинг мазмун ва моҳияти нимадан иборат? 3. Билимларга асосланган иқтисодиёт бошқа иқтисодиётлардан нимаси билан фарқ қилади? 4. Инновацион жараённинг қанлай моделларини биласиз? 17 Стюарт, Т. Кузьмин, Е. И. ЮНЕСКО и общества знаний для всех / Е. И. Кузьмин, В.Р.Фирсов // Российский комитет программы ЮНЕСКО - http://www.ifapcom.ru/ 18 Акрамова Ш. Билимларга асосланган иқтисодиётда олий таълимнинг ўрни. Население Узбекистана: состояние, проблемы и перспективы: Монорафия/ Под.ред. академика Р, Убайдуллаевой. - Т.: 2012. С.209 19 Ўша жойда, 209. 17 2-БОБ. АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯДА ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ ИННОВАЦИОН МОДЕЛЛАРИ 2.1. Инновацион жараён моделлари. 2.2. Инновацион ривожланиш моделларининг мақсадлари. 2.3. Фан ва инновацияларнинг ҳамжиҳатлиги . 2.1. Инновацион жараён моделлари Бугунги кунга келиб инновациялар иқтисодий тарақиётнинг энг муҳим, иқтисодиётни интеллектуаллаштиришга асосланувчи ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бундай шароитда инновацион, айнан билимларга асосланган, малакали ишчи кучини ўзида мужассам этган юқори фан сиғимига эга бўлган технологик иқтисодиёт рақобатбардош бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда инновацион тараққиётда инновацияларнинг чизиқли модели етакчи роль ўйнамоқда. Ушбу моделга мувофиқ, ишлаб чиқилган фундаментал илмий ғоялар амалий тадқиқотларда ўз аксини топади. Мана шундай тадқиқотлар инновациялар учун асос бўлиб хизмат қилади, уларни амалга ошириш натижасида илғор технологиялар юзага келади 20 . Мутахассислар модель ХХ асрда ўзини фақат ижобий томондан кўрсатганлиги ва, ўз навбатида, ХХI асрда ҳам ривожланган мамлакатларда ўз ўрнини йўқотмаслиги тўғрисидаги фикрларни айтиб ўтадилар. Адабиётларда мазкур моделга қўшимча тарзда “инновацияларнинг кўп сонли манбалари модели” ҳам жорий этилаётганлиги ва унга мувофиқ инновациялар инновацион тизимнинг исталган қисмида юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларни учратиш мумкин. Олимларнинг таъкидлашларича, гарчи илмий тадқиқотлар инновацияларнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолсада, унинг ягона ривожлантирувчи омили ҳисобланмайди. Демак, илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи 20 Ўзбекистон: жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш. Т.: KONSAUDITINFORM – NASHR. 2011 18 ташкилотларнинг анъанавий тутган ўрни ҳам ўзгариши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, янги илмлар нафақат давлат илмий тадқиқот институтлари ёки компанияларнинг илмий бўлинмаларида, балки кўплаб ижтимоий тузилмаларда ҳам яратилмоқда. Маълумки, инновацион жараён технологиялар соҳаси билан чегараланиб қолмайди, балки институционал, ташкилий ва бошқарув инновацияларини ҳам ўз ичига олади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling