Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Инсон ривожланишининг умумжаҳон амалиёти


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

3.2. Инсон ривожланишининг умумжаҳон амалиёти 
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат инсоний сармояни 
ривожлантиришга, бинобарин, жамият меҳнат потенциалини (маориф, 
соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва хизмат кўрсатишни) оширишга энг 
йирик инвестицияларни сарфламоқда. Масалан, АҚШ да ҳар йили бу 
мақсадларга давлат маблагларидан 3/4 трлн. доллар сарфланади, хатто “совуқ 
уруш” йилларида ҳам федерал бюджетнинг бу харажатлари ҳарбий 
харажатларга қараганда 2 баравардан зиёдроқ ортиқ бўлди (1979 йилда улар 2,3 
баравар кўп бўлди). Инсоний ресурслар соҳасида давлат дастурининг узоқ 
муддатли манзарасига назар ташласак, улар ғоят жадал суръатлар билан 
ўсаётганини кўрамиз. Уларнинг федерал бюджетдаги улуши 1960 йилдаги 28 
фоиздан ҳозирги вақтда 50 фоизга етди, ижтимоий суғурта бўйича харажатлар 
эса аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 3 баравардан зиёдроқ ошди.
90-йилларнинг бошларида АҚШ да инсоний сармояга инвестициялар 
ишлаб чиқариш инвестициялари даражасидан 3 баравардан зиёдроқ эди, 
уларнинг энг кўп даражада ўсиши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот 
соҳасида рўй берди, маорифга харажатлар эса ишлаб чиқаришга сармоя 


32 
сарфлаш даражасида бўлди (1-а иловага қаранг). Бундан шундай хулоса 
чиқариш мумкинки, маорифга харажатлар умуман иқтисодиёт талаблари 
ўсишидан илдам ошмоқда, ваҳоланки дунёдаги энг ривожланган мамлакатда 
ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларига инвестицияларннг жадал ўсиши 
инсоний 
сармояни 
жамғариш 
жараёнида 
меҳнат 
потенциалини 
ривожлантиришнинг ижтимоий жиҳатлари ортиб бораётганлигидан далолат 
беради. Шу тарзда иқтисодиёт самарадорлиги масалаларини инсоний сармояга 
инвестициялар ўсиши билан ўзаро алоқага қўйиш қуйидагиларни тақозо этади: 
иқтисодий ўсиш муаммоларини жамият меҳнат потенциалининг 
ривожланиши билан ўзаро алоқада комплекс тарзда тушуниш; 
мамлакат меҳнат потенциалини ташкил қилувчи барча омилларни тенг 
ҳуқуқлилик асосида иқтисодий таҳлилга жалб қилиш; 
мамлакат иқтисодиётидаги илмий-техникавий ўзгариш жараёнларини, 
моддий ва номоддий жамғармаларни ва структуравий силжишларни системали 
таҳлил қилиш зарурлигини асослаш. 
Жаҳон иқтисодий ривожланишининг замонавий амалиёти шуни 
кўрсатадики, иқтисодиёт фани доирасида бу тушунча мазмунини тубдан қайта 
кўриб чиқиш керак. Замонавий ёндашувнинг моҳияти иқтисодий ўсиш 
омилларининг структура ва таркиб бирлигини тан олишдан иборатки, бу нарса 
моддий ишлаб чиқаришда ҳам, маънавий ишлаб чиқаришда ҳам такрорий 
ишлаб чиқариш фаолиятининг барча турларини таҳлил доирасига жалб этишни 
тақозо қилади.
Шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиётида ўз 
мавқеларини кенгайтириш учун курашаётган барча мамлакатлар ўз ижтимоий-
иқтисодий ривожланишларида сиёсий омиллардан тобора кенг ва самарали 
фойдаланишга интилмоқдаларки, бу омиллар орасида демократик тузилма ва 
фуқаролик жамияти муассасаларининг ривожланган тизими етакчи ўрин 
эгаллайди.


33 
Замонавий аралаш иқтисодиётга эга бўлган ривожланган мамлакатда 
давлат ролининг бош хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Энг муҳим 
хусусияти – иқтисодий жараёнларга давлатнинг таъсири бевосита 
буйруқбозлик шаклида эмас, балки конституцияда кўзда тутилган, ўз мустақил 
механизмига эга бўлган ҳуқуқий воситалар орқали намоён қилади, қонун билан 
тартибга солиб туриш, андозаларни белгилаш, бюджет-молия ва солиқ дастаги 
шу воситалар жумласига киради. Давлат ишлаб чиқариш жараёнига ўз 
буюртмалари тизими, турли шартномалар (контрактлар) ва ҳоказолар орқали 
ҳам таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, ҳозирги замон давлат структураларининг яна бир 
хусусияти 
уларнинг 
марказлаштирилмаганлигидир, 
бунда 
ҳукумат, 
ҳокимиятнинг ҳудудий ва маҳаллий (муниципал) органлари турли, кўп 
жиҳатдан ихтисослашган, лекин умуман бирлашган ролни ўйнайдилар. 
Ривожланган мамлакатлар давлат девонининг, аввало умуммиллий 
даражадаги девоннинг алоҳида тузилмаси ҳам давлат тизимининг ўзига хос 
хусусиятидир. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун масъул бўлган йирик 
вазирликлар ва идоралар ўз вазифалари, тузилиши ва таркиби жиҳатидан 
кўпинча қудратли илмий-мувофиқлаштирувчи ва маслаҳатчи муассасалар 
бўлиб, идорага қарашли соҳага хизмат кўрсатадилар. 
Бу соҳада алоҳида замонавий тенденция шундан иборатки, давлат 
амалиётида ижтимоий-гуманитар фанлар ривожи натижаларини давлат 
амалиётида фаол фойдаланишдан иборатки, бу нарса давлат бошқаруви 
маҳкамасида тегишли қадрлар улушининг ўсишида таҳлилий бўлинмалар 
ривожланишида ва ҳоказоларда намоён бўлмоқда. 
Иқтисодиёти тараққий этган мамлакатларда умуман ижтимоий соҳа ва 
ижтимоий кафолатларнинг ҳар томонлама ривожланиши сиёсий низоларнинг 
олдини олиш вазифаси ҳал этилган, зўравонлик йўли билан сиёсий 


34 
тўнтаришлар конституцияга асосан тақиқланган замонавий ижтимоий-
иқтисодий тизим тимсолидир. 
Шу тарзда хўжалик юритишнинг замонавий бозор тизими шароитида 
меҳнат потенциалини ривожлантиришнинг ижтимоий жиҳатлари иқтисодий 
ўсишнинг муҳим омили сифатида аҳамият касб этиб, иқтисодиёт структурасини 
қайта қуриш, сармоя сарфлаш ҳажми ва йўналишлари, меҳнат унумдорлигини 
ошириш ва шу сингари йўналишларда намоён бўлмоқда. 
Масалан, шу нарса маълумки, меҳнат унумдорлигини оширишнинг барча 
бош факторлари ишлаб чиқарувчи кучларнинг турли элементларида узоқ 
муддатли сифат ва тузилма силжишларни амалга оширишга қаратилган турли 
хилдаги сармоя сарфлаш натижасидир. Узоқ муддатли инвестициялар ишлаб 
чиқаришнинг бирор даражада ўсишига олиб келадиган жорий харажатлардан 
фарқ қилади.
Қадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ривожлантиришнинг ишлаб 
чиқаришда 
эришилган 
фан-техника 
даражасига 
нисбатан 
зарурий 
илдамлигининг характери ҳақидаги масала, шунингдек меҳнат потенциалининг 
ёшга оид характеристикасининг ижтимоий жиҳати ҳақидаги масала ҳамон очиқ 
қолмоқда. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling