Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
I. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ
Download 174.5 Kb.
|
01 Математика Намунавий ўқув дастур 2021 йил
I. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ
1.1. Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш миллий тизими. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга оид устувор вазифалар, долзарб масалаларни ўрганишнинг зарурати ва аҳамияти. Ўзбекистонда касб-ҳунар таълим тизимини модернизация қилишнинг долзарблигини асослаш. Глобаллашув жараёнида касб-ҳунар таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнини модернизация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Бола ҳуқуқлари халқаро конвенциясининг мақсади, мазмуни ва моҳияти. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг таълим-тарбияга оид моддаларининг моҳияти. Профессионал таълими соҳасида давлат сиёсати ва уни бошқариш касб-ҳунар таълими соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмуни. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, 2018 йил 25 январда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сон, 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5763-сон, 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 287-сон, 2020 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 466-сон қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси. Ўзбекистон Республикаси Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими. Касб стандартлари. Касб стандартларининг мақсади ва тамойиллари. Касб стандартларини ишлаб чиқиш. Download 174.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling