Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий асослари


Download 174.5 Kb.
bet7/13
Sana02.10.2023
Hajmi174.5 Kb.
#1690558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
01 Математика Намунавий ўқув дастур 2021 йил

1.2. Ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий асослари.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузаларида ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш масалалари.
Ўз ўзини бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар. Иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартиришнинг зарурлиги. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожатномалари, Президент маърузалари ва нутқларидаги ўз ўзини бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қаратилган масалалар ва уларнинг мазмуни.
Ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни.
Иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартириш, ўз ўзини бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳияти: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4653-сон қарори. Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни.
II. ПЕДАГОГНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТИДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР
2.1. Ўқитувчининг педагогик компетентлиги.
Компетентлик ва компетенция тушунчалари. Ўқитувчининг таянч компетентлиги. Таянч компетентлигининг турлари: ижтимоий-маданий, индивидуал, меъёрий-ҳуқуқий, ахборот олиш, коммуникатив.
Педагогик компетентлик. Ўқитувчининг шахсий ўзига хослиги. Касбий фаолиятда ижодий фикрлаш, ўқитувчи шахсининг интилувчанлиги, маъсулияти ва мустақиллиги, ўзини касбий ўсишини бошқариш. Психологик компетентлик. Ўқитувчида ўз-ўзини бошқаришда индивидуал компетентлик: мотивация, қатъийлик, журъатлилик, ҳиссий ва иродавийлик.
Методик компетентлик. Машғулотларни лойиҳалаш, ташкил этиш ва бошқариш, таълим сифатини баҳолаш. Касб маҳоратини муттасил ошириб бориш. Фанга оид махсус компетентлик. Назарий (интеллектуал, фанлар интеграцияси) билимларни ўрни ва уни амалий фаолиятда қўллай олиш компетентлиги.

Download 174.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling