Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг шакллари


Download 309 Kb.
bet16/20
Sana05.09.2023
Hajmi309 Kb.
#1672806
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
3.1. Ўзбек тили

4.2. Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг шакллари:
Ўзбек тили модули бўйича ўқувчи мустақил ишини ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда келтирилган шакллардан фойдаланилади:

  • айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат, презентация) тайёрлаш;

  • назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш;

  • лойиҳалаштриш дастурлари, органайзерлардан мустақил иш жараёнида кенг қўллаш ва ҳ.к.;

  • тақдимот ва видеороликлар тайёрлаш ҳамда мустақил иш жараёнида кенг қўллаш ва ҳ.к.;

  • мавзу асосида вазиятли масалани тузиш, ечиш ҳамда ечимини асослаш.

4.3. Мустақил таълим ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Мустақил таълимнинг топшириқ ва вазифалари фанни ўқитишга қўйиладиган талаблар ҳамда таълим мазмунига мувофиқ равишда ишлаб чиқилади. Ўзбек тили модули бўйича мустақил таълимнинг асосий мақсади касбий мулоқот маданиятини шакллантириш, коммуникатив компетенцияни ривожлантириш, соҳа бўйича ижодий фаолиятни ўстириш ҳамда ўзбек тилида мустақил ишлай олиш малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантиришдан иборат.
Мустақил иш аудиториядан ташқари шаклда олиб борилади, бунда соҳага оид ҳамда адабий, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий адабиётлар тавсия этилади. Мустақил таълимни шакллантиришда таълим ва билим олиш манбалари, ахборот-ресурс марказлари, мультимедия ресурслари, компьютерлар ва мобиль ускуналар, видео ва аудио ресурслар каби воситалардан фойдаланган ҳолда, интернет, ўзбек тилида ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган илмий адабиётлар, рўзномалар, журналлар ва бошқа манбалардан кенг фойдаланилади. Шу билан бирга, кафедралар қошидаги клуб ва тўгараклар мазкур фаолиятнинг ажралмас қисми шаклида юритилиши мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга, ўқувчиларнин илмий тадбирларда маъруза билан иштироки, олимпиада ва кўрик-танловлардаги қатнашуви мустақил ишнинг сифатли мазмун ва моҳиятини белгилайди.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling