Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ислом каримов номли тошкент давлат техника университети ҳарбий кафедраси
Download 1.13 Mb.
|
РАҚАЭ 5.4 МП.
ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ.Дефектация ва таъмирлаш тўғрисида тушунчалар. «Дефект» сўзи талофот, камчилик ва носозлик деган маънони англатади. Қуролларнинг техник ҳолатини аниқлаш ва уни таъмирлаш учун иш ҳажмини белгилаш жараёни дефектация дейилади. Дефектация таъмирлаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади ва унинг бошланғич босқичини билдиради. Дефектацияда барча етишмайдиган, носоз ва таъмирлаш талаб қилинадиган деталлар ҳамда механизмлар шунингдек, уларни бартараф этиш усуллари аниқланади. Дефектация асосида таъмирлаш учун қандай асбоблар, қурилмалар, материаллар ва заҳира ускуналари кераклиги, шунингдек, таъмирлаш жараёни учун керакли иш кучи ва вақт белгиланади. Аниқ ва сифатли ўтказилган дефектация қуролнинг тез ва сифатли таъмирланишини ҳамда носозликни бартараф этиш назоратини енгиллаштиради. Дефектация иш ҳажмидан келиб чиқиб, дефектация тўлиқ ва қисман ўтказилиши мумкин. Тўлиқ дефектацияда қурол намунасининг барча механизм ва деталлари кўрикдан ўтказилади ва носозликлар аниқланади. Тўлиқ дефектацияда қурол намунаси тўлиқ қисмларга ажратилади. Қуролнинг техник ҳолати аниқ бўлмаганда ва бир қанча механизмларда носозликлар кузатилганда тўлиқ дефектация ўтказилади. Қисман дефектацияда қуролнинг фақат носоз механизмларини қисмларга ажратиш билан кўрик ўтказилади. Бошқа қисмлари ташқи техник кўрикдан ўтказилади. Таъмирлаш деганда артиллерия қуролларининг яроқсиз ва ишдан чиққан қисмларини тиклаб, бутлашга тушунилади. Таъмирлашнинг асосий мақсади. Ўқотар қуролларининг қисм ва бўлимларини тўлиқ ишлашини, эҳтиёт қисмларнинг бутлиги ва жанговар қўлланилишини таъминлашдан иборат. Танкка қарши қўл гранатометини кўригдан ўтказиш ва дефектациялаш тартиби Гранатомет қисмларга ажратилган ҳолатда кўздан кечирилади. Қисмларга ажратган ҳолда кўздан кечириш учун, у тўлиқ ёки нотўлиқ қисмларга ажратилади ва қисмлари қуритилиб тозаланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling