Олий ва ўрта махсус таoлим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 сонли буйруғига илова 5


III. ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИНИНГ


Download 52 Kb.
bet2/3
Sana12.03.2023
Hajmi52 Kb.
#1263759
1   2   3
Bog'liq
низом устахоналар

III. ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИНИНГ
ЖИҲОЗЛАРИ

3.1. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарининг майдонларининг юзаси дастгохларнинг сони, шу йўналишдаги корхоналарнинг ўқиш мақсадида ишлатиладиган технологик лойиҳа меъёрларига тўғри келиши керак.


3.2. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари меҳнат ҳавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган замонавий жиҳозлар, мосламалар ва асбоблар билан таъминланиши керак.
3.3. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўрганилаётган мутахассисликлар бўйича ҳар бир ўқувчи (ўқувчилар сонига қараб) ва амалиёт ўқитувчиси учун иш жойи билан таъминланади. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида умумий фойдаланиш учун ишлаб чиқариш дастурлари талабларига кўра пармалаш ва чархлаш дастгохлари, механизациялашган асбоблар билан ишлаш столи ўрнатилади.
3.4. Амалиёт ўқитувчисининг иш жойи иш столи, кўргазма қуролларини сақлаш учун жавонлар, намойиш қурилмалари, синф тахтаси, техника воситалари билан жиҳозланган ўқув-методик қўлланма, адабиётлар, ўқув кўргазма қуроллари, асбоб ва мосламалар билан жихозланади.
3.5. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида бажариладиган ишлар намунаси, схемалар, жадваллар, меҳнат ҳавфсизлиги ва техник хизмат кўрсатиш қоидалари, йўриқномалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Устахоналарда бажариладиган ишлар меҳнат ҳавфсизлиги низомига асосланиб ўтказилиши керак.
3.6. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарини замонавий ўқув қуролари, жиҳозлар, машиналар, асбоблар ва материаллар билан таъминлаш касб-ҳунар коллежлари Низоми ва тайёрланаётган касблар асосида амалга оширилади.
3.7. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналаридаги жиҳозларни ўрнатиш, санитария-гигиена меъёрларига риоя қилинган, машина ва пиёдалар ўтиши учун жой қолдирилган, техник эстетика қоидаларига риоя қилинган, ўқувчиларни оммавий ва яккама-якка ўқитишга шарт-шароитларяратилган ҳолда амалга оширилади.
3.8. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарининг жиҳозлари ўқув муассасаси ҳисобида бўлади.
3.9. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналаридаги жиҳозларига техник қаров ва таъмирлаш ўқув муассасаси хизматчилари ёки шартнома асосида бирон ташкилот (корхона) ёрдамида амалга оширилади.



Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling