Олий ва ўрта махсус таoлим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 сонли буйруғига илова 5
Download 52 Kb.
|
низом устахоналар
Олий ва ўрта махсус таoлим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 - сонли буйруғига илова 5 КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА Н И З О МI.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1.1. Касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган «Касб-ҳунар коллежлари хақида»ги Низом асосида ўқув ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этилади. 1.2. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари касб-ҳунар таълими ўқув муассасасининг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларни режали равишда малакали ишчилар тайёрлайдиган асосий бўлагидир. 1.3. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўқувчилар ўқув дастури асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш корхоналарининг буюртмаларини бажариш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ишларида ўз касб маҳоратларини ва амалий кўникмаларини орттириб борадилар. 1.4. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари қуйидагича бўлиши мумкин: - ўқув босмахона; - ёғоч материалларига ишлов бериш участкалари; - металлга ишлов бериш участкалари; - корхона қошидаги ўқув участкалари; - тикув цехлари (ателе); - қишлоқ хўжалик машиналарини йиғиш участкалари; - ўқув дала полигони. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўқув жараёнини мукаммал ташкил этиш мақсадида, улар қошида асбоблар сақлаш хонаси, ҳом-ашёлар учун омборхона, таъмирлаш ва тайёрлов бўлимлари, тайёр маҳсулотлар учун омборхона ва бошқа ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилади. II. ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ2.1. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналаридаги амалий машғулот (ишлаб чиқариш таълими) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида олиб борилади. 2.2. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ишлаб чиқариш машғулотлари ва ишлаб чиқариш фаолияти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган касб-ҳунар коллежларида ўқув ишлаб чиқаришни режалаштириш, ўқув ишлаб чиқариш вақтини баҳолаш хақидаги низом асосида тузилади. 2.3. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар амалдаги қоидага асосланиб ҳамда шартномалар ва буюртмачиларнинг таклифларига биноан жўнатилади (тарқатилади). 2.4. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарини сақлаш учун сарф-харажат режалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан тасдиқланади. 2.5. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ишлаб чиқарилган ҳамма маҳсулотлар, моддий техника воситалари, молия-хўжалик ишлари, бюджет ташкилотлари ҳисобхоналарида ҳисобга олиш хақидаги кўрсатмаларга асосан олиб борилади. 2.6. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарининг фаолиятларини касб-ҳунар коллежи директорлари, ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари ва юқори ташкилотлар назорат қиладилар. Download 52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling