Олий ва ўрта махсус таoлим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65 сонли буйруғига илова 5


IV. ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИНИ


Download 52 Kb.
bet3/3
Sana12.03.2023
Hajmi52 Kb.
#1263759
1   2   3
Bog'liq
низом устахоналар

IV. ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАХОНАЛАРИНИ
БОШҚАРИШ
4.1. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари хизматчилари сони ва таркиби вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Ишлаб чиқариш фаолиятининг ҳажмига қараб коллеж ўқув ишлаб чиқариш устахоналари бошлиғи (мудири) лавозими киритилиши мумкин.
Агар штат жадвалида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи (мудири) лавозими бўлмаса, ўқув ишлаб чиқариш устахонаси раҳбарлиги коллеж бош амалиёт ўқитувчи зиммасига юклатилади.
4.2. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи (мудири) лавозимига касб-ҳунар коллежи йўналишига қараб олий техник маълумотли, 3 йил иш стажига эга бўлган шахс ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан тавсия қилинади ва директор буйруғи билан тасдиқланади.
4.3. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи (мудири) ўқув муассасаси ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари ва бош амалиёт ўқитувчисининг бевосита раҳбарлигида ишлайди.
4.4. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи (мудири) ўзининг фаолиятини юқори ташкилотларнинг буйруқлари, йўриқномалари ва бошқа хужжатлари, ўқув ишлаб чиқариш бўйича режа ҳамда коллеж директори буйруқлари, фармойишлари, ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари, бош амалиёт ўқитувчиси кўрсатмалари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.
4.5. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи (мудири):
- бош амалиёт ўқитувчиси билан биргаликда ўқув ишлаб чиқариш дастури асосида ишлаб чиқариш режа фаолияти лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун коллеж раҳбарига тақдим этади;
- молия, шартнома ва меҳнат интизомига риоя этган ҳолда рўйхатга олади ва ҳисобга олишни таъминлайди;
- бош амалиёт ўқитувчиси билан бирга ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун материаллар, асбоблар, техник хужжатлар ва бошқа зарур нарсалар билан ўз вақтида таъминлайди, энергетик, ёнилғи ва хом-ашёларни тежаб фойдаланишига жавоб беради;
- касб-ҳунар коллежи механиги билан устахонадаги жиҳозлардан тўғри фойдаланишни ва ўз вақтида таъмирлаш ишларини олиб боришни, ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни ва амалиёт ўқитувчилари билан иш жойларида ҳавфсизлик техникасини таъминлайди;
- касб-ҳунар коллежи қошида ташкил этилган (агар бўлса) назорат-ўлчов лабораторияси асбоблари фаолиятини назорат қилади;
- амалиёт ўқитувчилари билан инструктив методик йиғилиш ўтказишда иштирок этади;
- бош амалиёт ўқитувчиси билан ишлаб чиқариш ишларининг рўйхатини тузади, корхоналардан олинган буюртмаларни бажаришга тайёрлайди.
4.6. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси бошлиғи қуйидаги хуқуқлага эга:
- ўқув ишлаб чиқариш устахонасига ходимларни ишга олиш, мукофотлаш, интизом чоралар ва ишдан бўшатиш хақида касб-ҳунар коллежи раҳбариятига таклифлар киритади;
- ўқувчиларни ишлаб чиқаришдаги билимларини синашда иштирок этади, ишчи-хизматчиларни ва ўқувчиларни меҳнат ҳавфсизлиги талабига жавоб бермайдиган жихозларда, мосламаларда, асбоб ва усукуналарда ишлашга рухсат бермайди.
4.7. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ходимларига меҳнат хақи ва мукофот ишлаб чиқариш даромадидан тўланади.
Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling