Олий ва урта махсус таълим вазирлиги т ошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 450.5 Kb.
bet2/9
Sana30.04.2023
Hajmi450.5 Kb.
#1403347
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жамоат биноси

IV.

Хулоса. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

V.

Фойдаланилган адабиётлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-


I. КИРИШ
Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилаб берувчи кўрсаткичлардан бири бу – ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаси ҳисобланади. Яъни ҳар қандай давлатнинг иқтисодий қудратини шу давлатда ишлаб чиқариш кучларининг қай даражада ташкил этилгани ва бевосита қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳатлар ташкил этади. Бугунги кунда юртимизда қурилиш ишлари жадал суръатларда кетмоқда ва бу соҳада кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4-муҳим устувор йўналишининг 3-банди бевосита қурилиш соҳасига (Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникатсия ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш) бағишланган. Ҳозирда Ҳаракатлар стратегияси доирасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган ва шу асосида юртимизда бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва қурилиш соҳасида давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилди.
Қурилиш соҳасини ривожлантириш ушбу соҳада қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо қилади. Шу сабабли кейинги йилларда қурилиш соҳасига оид янги қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда, мавжуд қонун жужжатлари такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5392-сонли Фармони), “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги (2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сонли қарори), “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2019 йил 20 сентабрдаги ПҚ-4464-сонли қарори), “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги (2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли Қарори), “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони) фармон ва қарорлар қабул қилиинди.
Архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳаёт ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, таҳлиллар қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни ривожлантиришга, янги субъектларнинг инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар билан бозорга кириб келишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 апрелда “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5392-сонли Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра :
биринчидан, шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ва пудрат хизматлари бозори, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгилаш;
иккинчидан, архитектура ва қурилиш органларининг ташкилий-штат тузилмаси қурилиш ва реконструкция жараёнларини тўлиқ кузатиб боришни таъминлаш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари сифатини самарали назорат қилиш учун мавжуд ресурсларни сафарбар этишга имкон бериш;
учинчидан, архитектура ва қурилиш органлари функцияларининг тарқоқлиги ҳамда улар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги шаҳарсозлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг максимал шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
тўртинчидан, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар анча эскирган ҳамда уларда архитектура-қурилиш ишларини олиб боришнинг инновацион услубларини, энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектларни қуриш сифатини ошириш;
бешинчидан, қурилиш ишларини ташкил этиш, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий қилишда айрим ҳолларда тор идоравий манфаатнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ;
олтинчидан, қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга ошириш, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштириш давлат-хусусий шерикликдан фойдаланишга етарлича эътибор бериш;
еттинчидан, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими архитектура-қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш вазифаларини самарали рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кўрсатиб ўтилган.

Download 450.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling