Олий ва урта махсус таълим вазирлиги т ошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 450.5 Kb.
bet6/9
Sana30.04.2023
Hajmi450.5 Kb.
#1403347
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жамоат биноси

Спорт иншоотлар
Стадионлар
Замонавий тасаввурда стадион деганда ўқув машғулотлар, турли қишки ва ёзги спорт турлари бўйича мусобақалар учун мўлжалланган хар хил иншоотлар комплекси тушунилади. Комплекснинг асосий иншооти бу – стадиондир, яъни томошабинлар учун мўлжалланган трибунали асосий спорт аренаси. Томошабинларнинг сони ҳамда уларга хизмат кўрсатувчиларига, мусобақалар, машғулотларнинг турлари ва характерига кўра стадионларнинг турлари белгиланади.
Замонавий стадионларнинг спорт аренаси босқичма-босқич шаклланиши жараёнида антик тузилишига нисбатан таркиби ва ўлчамлари жиҳатидан юқори даражада такомиллашди. Бундай стадионлар стандарт ўлчамли радиуси 36 метр бўлган ва 400 метр масофага югуриш йўлкаси билан футбол майдонидан (104х69м) ҳамда енгил атлетика учун мўлжалланган секторларидан ташкил топган. Стадионда томошабинлар сиғимига кўра трибуналар спорт аренасининг бир ёки икки томонидан жойлашади.Улар тақасимон, овал, элипссимон ёки бошқа ёпиқ ҳалқасимон шаклда бўлиши мумкин.
Ўлчамларига кўра стадионлар қуйидаги тоифа (категория)ларга бўлиниши мумкин:
-трибунаси 1500-3000 ўриндиқли кичик стадионлар;
-трибунаси 2000-10000 ўриндиқли, майдони камида 5-6 га бўлган ўртача катталикдаги стадионлар;
-трибунаси 10000-50000 ўриндиқли, майдони камида 10-15 га бўлган катта стадионлар;
-трубинаси 50000 дан кўп ўриндиқли, майдони камида 20-25 га бўлган;
-олимпик типидаги стадионлар.
Универсал спорт заллари:
Универсал спорт заллари спортнинг тараққий этиши натижасида ва йил давомида спорт турлари (гимнастика, енгил ва оғир атлетика, бокс, спорт ўйинлари, велопойгалар, хоккей, конкида фигурали учиш ва бошқалар) бўйича ўқув-машқлари, демонстрация ишларининг олиб борилиши талаблари асосида пайдо бўлди ва кенг тарқалди.
Универсал спорт заллари ўзгарувчан спорт аренасига, 10-15 минг томошабинга мўлжалланган трубинага, шунингдек, машғулот заллари ва қуйидагича тартибдаги томошабин ва спортчиларга хизмат кўрсатиш хоналарига эга: кириш (томошабинлар учун) хоналари, кулуарлар, буфет, киоск ва томошабинлар учун хожатхона; спортчилар учун хоналар – вестибюл гардироби билан, кийим алмаштириш, душ ва ҳожатхона, массаж, тиббиёт қисми, ҳакамлар, дам олиш хоналари, буфетлар, услубиёт хоналари ва бошқалар; маъмурий-хўжалик – рахбарият, хўжалик бўлими, кассалар, муҳофаза хонаси, ўқув бўлими, почта-телеграф ва бошқалар; ёрдамчи хоналар – совитиш мослама учун, иситиш, шамоллатиш, трансформатор подстанцияси, устахоналар ва бошқалардан иборат бўлади.

Download 450.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling