Олий ва урта махсус таълим вазирлиги т ошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 457 Kb.
bet5/9
Sana30.04.2023
Hajmi457 Kb.
#1405286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жамоат биноси 22-32

Томоша кўрсатиш бинолари
Кинотеатр бинолари
Кинотеатрлар томоша кўрсатувчи биноларнинг энг оммавийлашган туридир. Меъёрий хужжатларда кинотеатрларнинг қуйидаги асосий типлари қайд этилади:

  • Бир залли – 150, 200, 30, 500, 800 ўринли;

  • Икки залли – 200х300, 300х500, 500х800 ўринли;

  • Уч ва тўрт залли – 100х200х300 (500), 100х200х200х300 (500) ўринли;

  • Болалар учун – 300 ва 500 ўринли 200х300, 300х500 ўринли, клуб хоналари билан бирга 150 ва 200 ўринли (қишлоқ жойлари учун);

  • Кафе (50 ўринли) ва клуб хоналари билан бирлашган 200х300 ўринли, 100 ўринли кафеси билан 300х500 ўринли;

  • Ёзги ёпиқ – 500 ва 800 ўринли;

  • Ёзги очиқ (кино майдонча) – 500, 800, 1200 ўринли;

  • Комбинацияли: 300 ўринли 500 ўринли кино майдончаси билан;

  • 500 ўринли 800 ўринли кино майдончаси билан, нормаларда универсал ҳолда, ишлатиладиган (кино, концерт ва анжуманлар ўтказиладиган) ва индивидуал ҳолда лойиҳаланадиган, катта сиғимга эга бўлган залли кинотеатрлар ҳам кўзда тутилган.

Театрлар – энг қадимий жамоат бинолар бўлиб, антик очиқ театрлар, уйғониш даврида пайдо бўлган чуқур саҳнали театрлар, халқ театрларининг турли шакллари, замонавий спектаклларни кўрсатиш учун манбаа бўлиб хизмат қилган.
Залнинг тўғрида жойлашганлиги сабабли, одатда, саҳна чуқур саҳна деб юритилади. Театр биноси хоналари, қуйидаги комплексларга тақсимланади:
А) Томошабин комплекси;
Б) Намойиш комплекси (томоша зали);
С) Саҳна комплекси;
Д) Ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборлари.
Клуб бинолари:
Одамлар ўз дам олиш вақтларини файзли ўтказиш учун умумий қизиқиш асосида йиғиладиган муассасалар клублар дейилади.
Ҳозирги даврда диққатга сазовор бўлган клуб типларидан мужассамлаштирилган клублар бўлиб, у икки қисмдан иборат, бири – оммавий кўнгил очар томошабин қисм ва иккинчиси – тўгаракларга мўлжалланган клуб қисми. Клубларни 5 типга бўлиш тавсия қилинади:

  • 150-400 ўринли қишлоқ клуби (ишчи посёлкалари худудларида қуриш мўлжалланган);

  • 300-700 ўринли қишлоқ маданият уйи (қишлоқ марказлари ишчилар посёлкаларининг марказий турар-жой худудларида қуриш мўлжалланган);

  • 500-800 ўринли туман маданият уйи (туманларнинг маъмурий марказларида қуриш мўлжалланган);

  • 300-700 ўринли шаҳар клуби (шаҳарларнинг турар-жой худудларида қуриш мўлжалланган);

  • 500-1000 ўринли шаҳар маданият уйи (шаҳарларнинг жамоат марказларида қуриш мўлжалланган).

Клуб хоналари қуйидаги гурухларга бўлинади:
А-томошабин қисми хоналари;
В-клуб қисмининг хоналари;
Д-ёрдамчи ва маъмурий қисми хоналари.
Цирк бинолари:
Цирклар катта шаҳарлар учун лойиҳалаштирилади.Улар шакли ва силуети билан ажралиб турувчи бетакрор жамоат бинолари таркибига киради.
Композиция жиҳатидан циркларни шартли равишда иккита асосий типга бўлиш мумкин. 1-типи томошабин қисми ва унга бириктирилган ишлаб чиқариш қисмларидан ташкил топади. Компазицион жиҳатидан хамма томонлама бир хил идрок қилувчи цирклар 2-типга хос бўлиб асосан шаҳар майдонлари ва хиёбонларининг марказларига жойлаштирилади. Зал гумбази одатда, конус ёки сферик сегмент шаклига эга бўлади. Гумбаз марказида монеж устида 18-20 метрдан кам бўлмаган баландликда монеж диаметрига тенг бўлган диаметрли халқа жойлаштирилиб, унга гимнастика жиҳозларини боғлаб ва осиб қўйиш учун ишлатиладиган колосникли панжара ўрнатилади.



Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling