Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 2.04 Mb.
bet2/6
Sana21.11.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1791086
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Турар-жой биноси

IV.

Хулоса. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

V.

Фойдаланилган адабиётлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-





I. КИРИШ
Хозирги замонавий Архитектура ва курилиш соҳасидаги узгаришлар етарлидир. Чунки одамлар ҳар доим янгиликка ва гузаллика интилишган. Пандеия шароитига карамасдан 2020-2022 йиллар оралиғида канчадан-канча яанги бино ва иншоотлар барпо этилди. Масалан Швецияда ёғочдан ишланган энг баланд минора, Хитойда эса энг катта астрономия музейи қад кўтарди. Уларнинг бари нафақат ҳажми, балки ташқи кўриниши ва қурилиш услуби билан кишини ҳайратга солади.

АҚШнинг Техас штатида қисман 3D принтерида босиб чиқарилган турар жой бинолари сотувга қўйилди. Ғайриоддий биноларнинг энг кўпи Европада қурилди, улар жами 5та. Ундан кейинги ўринда эса 2та ана шундай бино барпо этилган Хитой. АҚШ, Қатар ва Вьетнам ундан кейинги ўринларни эгаллаган. Келинг, ўтаётган йилда қурилган энг қизиқарли архитектура лойиҳалари қандай кўринишда экани ва ўзига хос жиҳатлари билан танишиб чиқсак.

Сара Културхус маркази, Швеция White Arkitekter архитектура фирмаси ниҳоят дунёдаги энг баланд ёғоч бинони қуриб битказди. У Швециянинг Шеллефтео шаҳри ҳудудида жойлашган ва Сара Культурхус маркази деб номланган. Мазкур улкан иншоотда театр, музей, бадиий галерея, жамоат кутубхонаси, конференция маркази ва меҳмонхона бирлаштирилган.
Минора баландлиги 75 метрни ташкил этади. Ташқи томондан энергия самарадор иситиш ва совитишни таъминлайдиган тизим ўрнатилган. Маданий марказнинг айрим қисмлари қуёш панеллари ёрдамида энергия билан таъминланади. Бинони қуришда пластикдан минимал даражада фойдаланилган. Энергиянинг бир қисми эса экологик тоза манбалардан олинади. Бу эса келажакдаги атроф-муҳит учун хавфсиз иншоотлар намунасидир
Хозирги жахон миқёсида ва мамлакатимизда Архитектура курилиш сохасидаги янгиликлар ва олиб борилаётган ишлар жуда етарли. Бунёдкорлик ишлари қийматининг 55-60 фоизини қурилиш материаллари ташкил этиши, замонавий меъморчилик янги, сифатли, арзон, енгил ва зилзилабардош, инновацион маҳсулотларни ва ғояларни талаб қилиши инобатга олинса, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси тараққиёти ва аҳамиятини ҳис қилиш, англаш қийин эмас. Ҳозирги кунда аҳолини арзон турар жой билан таъминлаш, ижтимоий соҳа объектлари, нотурар ва аҳоли турар жойлари учун сифатли, арзон, янги турдаги қурилиш материалларига талаб ва таклиф тобора ортиб бормоқда.
Республикамизда ҳозирги кунда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг янги қиёфасини яратишга қаратилган “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази қурилмоқда. Тошкент метросининг янги йўналишлари бунёд этилмоқда. Чунончи, Юнусобод йўлини замонавий механизациялаштирилган туннель қуриш мажмуасидан фойдаланиб узайтириш, Сергели метро йўли ва узунлиги 52,1 км. бўлган Тошкент ер усти халқа метро йўлини барпо этиш бўйича қурилиш лойиҳаси беш босқичда амалга оширилмоқда. Аҳолиси деярли 3 миллиондан ошиб кетган Тошкент мегаполисида шоҳ кўчалар кенгайтирилиб, шаҳар транспорт ҳаракатининг янги тури – йўл усти метроси қурилишига киришилди.

ЮНEСКО, Меъморлар халқаро иттифоқи (UIA) билан биргаликда, Рио-де-Жанейро (Бразилия) 2020 йилда жаҳон архитектураси пойтахти бўлишини эълон қилди. Ташкилотнинг веб-сайтида чоп этилган ҳисоботда жаҳон архитектураси пойтахтини танлаш ташаббуси ЮНEСКО ва UIA'нинг шаҳар муҳитида архитектура меросини сақлаб қолишга бўлган умумий интилишидан келиб чиққани таъкидланган.
Жаҳон меъморчилиги пойтахти бугунги глобал муаммоларни маданият, маданий мерос ва шаҳарсозлик нуқтаи назаридан муҳокама қилиш учун халқаро майдонга айланиши мўлжалланган”, – дейилади ЮНEСКО хабарида.
“Ўтказилажак турли тадбирлар туфайли, жаҳон меъморчилиги янги пойтахти – Рио-де-Жанейро шаҳарларнинг барқарор ривожланиш дастури доирасида архитектура ва маданият муҳим рол ўйнашини намойиш эта олади», – дейди ЮНEСКОнинг маданият бўйича бош директорининг ўринбосари Эрнесто Оттоне.

ЮНEСКО хабарига кўра, ташкилотнинг шериклик шартномаси ва меъморлар уюшмасига мувофиқ, ҳар уч йилда ўтказилиши белгиланган UIA'нинг Жаҳон Конгресси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор шаҳар ривожланишини таъминлашга қаратилган саралама тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.



Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling